Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.3K photos
4.79K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Ёшлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

Марҳамат тумани ҳокими ёшлар муаммоларини тинглаш, уларга ечим топиш мақсадида қабул ўтказилди. Алоҳида эътибордаги ёшлар, ўзларини қийнаб келаётган муаммолар билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Ёшларнинг ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, субсидия ажратиш, тиббиёт ва таълими йўналишидаги мурожаатлари тингланди. Жойида ечим топиши мумкин мурожаатлар мутасаддилар иштирокида ҳал этилди, муддат талаб этиладиган мурожаатларни ўрганиш учун ташкилот, корхона раҳбарларига керакли топшириқлар берилди.

Пахтаобод тумани ҳокими ҳам "Аҳиллик" маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув ўтказди. Уларнинг муаммо, таклиф, фикр ва мулоҳазалари эшитилиб, ҳал этиш чоралари белгиланди.

Улуғнор тумани ҳокими ёшлар билан мулоқот ўтказди. Учрашувда тумандаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда туман ёшлари иштирок этишди. Ёшларни муаммолари атрофлича ўрганилиб ҳал этиш чоралари кўрилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқа - даромад манбаи. Булоқбоши тумани

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум қилма" шиори остида "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги" давомида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги вилоят ишчи гуруҳи ҳамда Хонобод шаҳар ишчи гуруҳи аъзолари томонидан оилавий ажримларни олдини олиш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, яраштириш чораларини кўриш мақсадида "Фозилмон ота" зиёратгоҳида шаҳардаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ажрим ёқасига келиб қолган оилалар муҳокама қилинди.

Унда оилавий келишмовчиликлари мавжуд оила аъзолари иштирок этишди, уларга ишчи гуруҳ томонидан оилавий низоларни бартараф этиш, фарзандларимизни руҳан баркамол, маънан етук қилиб ота-оналар биргаликда вояга етказиши борасида ҳаётий мисоллар орқали тушунчалар берилди.

Муҳокама жараёнида 11 та оиланинг муаммоси ўрганилди. Суҳбат, тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида 5 та оилани яраштиришга эришилди, 5 та оилага муҳлат берилди, 1 та оила судга йўналтирилди.

Бундан ташқари Жалақудуқ туманида туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан, ажрим ёқасига келиб қолган 7 та ёш оилалар яраштирилди.

Натижада 8 та мурғак қалб эгаларининг бахти кемтик бўлмай, ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЧEВАРЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА 7 НАФАР ТEНГДОШЛАРИНИ ИШ БИЛАН БАНД ЭТГАН ПАХТАОБОДЛИК ЎҚУВЧИ-ҚИЗ

Умумтаълим мактабларида таълим олиш билан бир қаторда ўз касб-ҳунарига эга бўлган ишбилармон ёшлар фаолиятига бағишланган

(Пахтаобод туманидаги 12-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Дилнавоз Исроилжонова)

#meningtaqdirim

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятимизда сўнгги кунларда автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш соҳасида кенг қамровли ташкилий-амалий ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги кўрсатилиб, бу жараён вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида ўз амалий ифодасини топмоқда.

Айни бугунда ҳам Андижон шаҳридаги "Бобуршоҳ", "Лермонтов", "Машраб", "Тошкент" ва "Шевченко" кўчаларида йўл инфратузилмасини яхшилаш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитини яратиш мақсадида “Хавфсиз ва равон йўл” шиори остида кенг кўламдаги жорий  таъмирлаш ва сақлаш ишлари барча ҳудудий бўлинма йўлсозлари томонидан махсус техникалар жалб қилинган ҳолда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok