Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.2K photos
4.78K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Ўзбекистонда референдум ўтган деб топилди

Марказий сайлов комиссияси фуқароларнинг овоз бериш кўрсаткичининг навбатдаги натижаларини эълон қилди. Соат 13:00 ҳолатига, 12 млн 083 минг 105 нафар фуқаро, умумий сайловчиларнинг 62,24 фоизи янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумда овоз берди.

Бу референдум ўтган деб ҳисоблашга асос бўлади, дея таъкидлади МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Соат 13:00 ҳолатига овоз берганлар сони

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида истиқомат қилувчи, Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси 98 ёшли Иминжон Темиров ўзи яшаётган ҳудуддаги 563-референдум участкасига бориб, овоз берди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️❗️“Тошфонарлар осиб, каналлар қазганмиз”: 102 ёшли онахон 86 ёшли қизи билан бирга овоз берди

Олтинкўллик 102 ёшли 100 набира ва чеваранинг бувижониси Турсуной момо Сирожиддинова қизи 86 ёшни қоралаган Озодахон она билан референдумда қатнашди.

Қандай яхши даврда яшаяпмиз. Биз тошфонар осиб пахта суғорган, кетмон кўтариб канал қазиган авлодмиз. Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин” дейди асрлар гувоҳи бўлган момо.

Манба

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Референдум-2023: Овоз бериш жараёнлари MY5 телеканали нигоҳида

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон қадри, кеча ва бугунда.

Андижонда оғир шароитли аёллар ҳаётида қандай ўзгаришлар кузатилди?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон фарзанди шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таърифлаганидек Андижонни таърифлаш мушкул.

"Бобурнома"да "Ошлиғи вофир, меваси фаровон, қовун ва узуми яхши бўлур. Андижоннинг ношпотисидан яхшироқ ношпоти бўлмас" ушбу таъриф айни ҳақиқат эканлигини ҳар бир Андижонлик ҳис қилади.

Ишонмайсизми? Ундай бўлса, жаннатмонанд Андижонимизга келинг биз сизни кутамиз!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихонлик ёшлар Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти фаолияти билан танишдилар.

Ёшларни касбга йўналтириш борасида мактаблар ва ОТМлар ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов бошчилигида ОТМларига ўқишга кириш истагида бўлган мактаб битирувчиларидан 93 нафарини Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига ташрифлари уюштирилди.

Битирувчилар институт кутубхонаси, ўқув машғулотлари ўтиладиган аудиториялар, спорт иншооти, билан яқиндан танишдилар. Шаҳрихонлик ёшларга олийгоҳдаги факультетлар, бу ерда тайёрланадиган мутахассисликлар, талабаларга яратилган шароитлар ҳақида профессор-ўқитувчилар томонидан батафсил тушунчалар бердилар.

Бу ташриф ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш борасида Улуғнор туманида амалий ишлар бошланган.

Ушбу туманда қиймати 4 млн доллар бўлган 2 та мини ГЭСлар қуриш ишлари бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok