Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати остида барча ҳудудий бўлинмалардан таркиб топган 500 нафардан ортиқ йўлсозлар ва 20 дан ортиқ махсус техникалар вилоятимиз ҳудудидаги барча умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини обод қилиш, қолдиқ қор ва музлардан тозалаш билан бир қаторда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида бир мақсад йўлида бирлашдилар.

Юрт фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган йўлсозларимизга бош бошқарма томонидан барча туман бўлимларида тушлик ташкил қилинмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда ўн олтинчи Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди

Жалақудуқ тумани Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тантанали маросимда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Раҳматилло Арзиев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Отабек Бозоров, Жалақудуқ тумани ҳокими Ҳикматилло Латипов, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак!”, деган эзгу ғоя одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш ва кўламини кенгайтириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишларни қайд этдилар.

Ушбу марказ жалақудуқликларнинг яхши куни учун хизмат қилишига тилак билдирдилар.

Мазкур марказнинг аввалги биноси ўта таъмирталаб ҳолга келиб қолгани сабаб, кўзда тутилган стандартларга жавоб бермас, фуқароларга ноқулайликлар туғдираётган эди.

Шуни таъкидлаш жоиз, иншоот қурилиши замонавий шаҳарсозлик меъёрларга мос келади, фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари учун кенг шароитлар яратилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Марказда электрон навбат тизими, маълумот киоски, ўз -ўзига электрон хизматлар олиш бурчаги, инвесторлар, ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хонаси, банк шохобчаси жойлашган.

Шу жумладан, марказга келган фуқароларнинг эркин давлат хизматларидан фойдаланишининг турли имкониятлари ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида маълумотнома стендлари ва кўргазмали плакатлар ўрнатилган.

Бундан ташқари, давлат хизматларидан экстерриториал асосида, яъни яшаш ва рўйхатдан ўтган манзилидан қатъий назар фойдаланиши мумкин.

Бу ерда 190га яқин давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Кутиш залларига ўрнатилган мониторлар орқали намойиш этиладиган давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилади.

Марказ аҳолининг барча қатламларига, шу аснода, ёш болали аёллар, турли тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар ва фахрийларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Ушбу иморатда адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш (ФҲДЁ) бўлими ва Давлат хизматлари марказининг битта ўринда жойлашиши ҳудуд аҳолисига қулайлик яратади.

Қайд этиш лозим, ушбу марказ вилоятда фойдаланишга топширилган ўн олтинчи давлат хизматлари маркази ҳисобланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик соҳасига ўқитиш учун шароит яратиб бериш мақсадида назоратда турувчи 100 нафар ёшлар иштирокида 10 кунлик “Ёш ватанпарварлар йиғини” лойиҳасига старт берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok