Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.3K photos
4.81K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
ХИТОЙЛИК МУТАХАССИСЛАР АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда.
Коронавирус эпидемиясини олдини олиш ва унга қарши курашга амалий ёрдам бериш мақсадида юртимизга Хитой давлатидан бир гуруҳ тажрибали мутахассислар ташриф буюрди.
Бугун, 2020 йил 21 апрель куни Хитой давлатидан келган мутахассислар карантин даврида Андижон вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Мутахассислар вилоятда бу борада йўлга қўйилган ишларга ижобий баҳо бериш билан бир қаторда ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Хитойлик шифокорларнинг вилоятимизга ташрифи давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти тадбиркорлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иш фаолиятини олиб бормоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик марказига хизмат авто машиналари топширилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда яна 8 нафар бемор буткул соғайди

Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида Андижон шаҳридаги “Корона медлайн” хусусий шифохонасига реабилитация учун кузатилди.

Соғайганлардан 4 нафар эркак, 4 нафари аёл киши. Уларнинг 1 нафари талаба, 2 нафари нафақада, 1 нафари кичик тиббиёт ходими, 2 нафари вояга етмаган, 2 нафари турли соҳа вакилларидан иборат.
Соғайганлардан 3 нафари жалақудуқ тумани ҳамда 5 нафари Андижон шаҳрида яшовчи фуқароларни ташкил қилади.

Ушбу беморларда Коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Мазкур шифохонада шу пайтга қадар 12 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 20 нафарга етди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СЭОМ ХОДИМЛАРИГА 15 ТА ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРДИ

2020 йил 21 апрель куни вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни иш фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда вилоят ҳокими вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига 2 дона nexia 3, шунингдек, туман бўлимлари учун 12 дона damas русумли енгил автомобиллар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Фоторепортаж

Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Яна бир хушхабар!

Андижон шаҳрида карантинда бўлган 50 нафар фуқароларда касаллик белгилари кузатилмади

Республика махсус комиссиясининг тавсиясига асосан Андижон шаҳридаги “Моҳигул шифо” МЧЖ.да 14 кунлик тиббий кузатувда бўлган турган 50 нафар фуқароларда касаллик аломатлари кузатилмади.

Жорий йилнинг 20 апрель куни беморларни чуқурлаштирилган махсус тестдан ўтказилганда вирус аломатлари аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги “Моҳигул шифо” МЧЖ да карантинда бўлган 50 нафар фуқароларда касаллик белгилари кузатилмади ва ўз уйларига руҳсат берилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳурматли Андижонликлар!

Aгар сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида саволларингиз бўлса ёки касаллик аломатларини сезсангиз қуйидаги "ишонч телефон" рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram