Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.6K subscribers
44.5K photos
5.25K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
БАРЧА ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН

Бўстон тумани ''Янги қишлоқ'' МФЙда жойлашган 24-умумтаълим мактабида Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари  Каримов Дилшодбек Абдумаликович.  Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Рахматуллаев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда фуқаролар томонидан 40 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Қабул давомида фуқаролар томонидан маҳалла инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, ўқиш учун контракт тўловларини тўлаш ва моддий ёрдам каби мурожаатлар билдирилди.

Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.  Шу вақтнинг ўзида 2 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлар аравачаси, 2 та қўлтиқ таёқ ва  1 та эшитиш мосламалари берилди.

Бундан ташқари ишсиз аёдлардан 5 нафарига тикув машинкалари, 6 нафар ёшларга контракт тўловлари тўлаб берилди.

Шунингдек, қабулдан сўнг "Яшил макон " Умуммиллий лойиҳаси доирасида  мутасадди раҳбарлар иштирокида мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Бўстон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
@bostonpresa
ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА “ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК”ДОИРАСИДА
"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан олға сурилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган "Кўчат экиш долзарб 40 кунлик" акцияси бўйича вилоят ҳокими топшириғи билан Хўжаобод туманнинг ҳар бир ҳудудида кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун Андижон вилояти ҳокими ўринбосари И. Холматов ҳамда туман сектор раҳбарлари "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманнинг "Мустақиллик 27 йиллиги" маҳалласи ҳудудида ташкил этилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида фаол иштирок этишди.

Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов:
-Ҳоким нима учун ҳоким, халқ борлиги учун ҳоким!

Саҳифа: @sh_abdurahmonov