Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.5K photos
4.88K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Асакалик 100 нафар ёшларга 30 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди

Барчамизга маълумки юртимизда Президентимиз томонидан ёшларни бандлигини таъминлаш, уларнинг иш билан банд бўлишлари ҳамда ўз тадбиркорликларини йўлга қўйиб, юртимиз иқтисодиётига ўз ҳиссаларини қўшишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Ҳусусан, вилоятимизнинг Асака туманида "Ёшлар боғи" ташкил этилиши асносида, ёшларимизни доимий иш билан банд бўлишлари, ўз томорқа ва экин майдонларига эга бўлишлари асосий мақсад сифатида белгилаб олинган.
Янги сор мфй худудидан умумий 30.1 гектарни ташкил этиладиган экин майдони 30 сотихдан 100 нафар ёшларга ажратиб берилди.
Барча ёшлар ўзларига ажратилган ер майдонларига мевали дарахт кўчатлари, боғ қатор орасидан самарали фойдаланиш учун эса полиз экинлари экдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Андижонда ишга тушган “OLTINMATOTEKS” корхонасида 250 нафар ёшлар иш билан таъминланди

2020 йил 11 март куни Андижон шаҳрида “OLTINMATOTEKS” корхоналарининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.
Корхонанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, ишлаб чиқариш жараёни ва ишчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Андижон шаҳрида ишга тушган “OLTINMATOTEKS” корхонасида ҳозирги кунда тайёр трикотаж матолари ишлаб чиқарилмоқда. Жамиятда матога ишлов бериш, бўяш, гул босиш ишлари амалга оширилади. Корхона томонидан 8,7 миллион АҚШ доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 250 нафар ёшлар ишга қабул қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Андижон шаҳрида “Билимдонлар академияси” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади

Ёдингизда бўлса Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жорий йилнинг 13 февраль санасида Андижон давлат тиббиёт институтининг бир гуруҳ ёшлари билан учрашган эди. Ушбу учрашувда институтнинг талаба ёшларидан “Олий таълим муассасасида тахсил олаётган талабаларнинг фарзандлари учун мактабгача таълим муассасаси очиб бериш”да ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди. Ушбу мурожаатнинг ижроси сифатида “Билимдонлар академияси” ўз иш фаолиятини бошлади.

150 ўринга мўлжалланган муассасага юқори малакали мутахасислар, ўз ишининг фидойилари жалб этилган бўлиб, ҳар бир хона маълум фанга, касбга йўналтирилган ҳолда юқори дид билан, қизиқарли маълумотларга бой қилиб жиҳозланган.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Билимдонлар академияси” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга тушди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube