Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.5K photos
4.86K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
ГEРМАНИЯДА МАЛАКА ОШИРИБ ҚАЙТГАН МАРҲАМАТЛИК МУРАББИЙ ИШТИРОКИДА ВИЛОЯТ СEМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Тумандаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида немис тили фани ўқитувчиларининг «Тилни ўрганишдаги муҳим томонлар» мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

Семинарда Марҳамат туманидаги умумтаълим мактабларининг немис тили фани ўқитувчилари, шунингдек, вилоятдан Андижон шаҳар, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Избоскан, Пахтаобод, Олтинкўл, Жалақудуқ, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларининг немис тили фани ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.

Семинарда шу мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси, шу йилнинг 5-20 сентябрь кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида немис тили фанини ўрганиш бўйича амалий машғулотларни ўтаб қайтган Феруза Каримова хориждаги таассуротлари ҳақида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди ва бир соатлик кўргазмали дарс машғулоти ўтиб берди.

Семинарда туманлардан келган немис тили фани ўқитувчилари ўз фикрларини билдирдилар. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганиш агентлиги Андижон вилоят бўлими вакили Улуғбек Мамажонов қатнашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ...

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 8-умумий ўрта мактабида бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва тарбия олишлари яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ўқувчилар билан самимий мулоқот давомида сўнгги йилларда таълим соҳасини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Андижон шаҳридаги Digital City технопаркида ташкил этилган «Ҳоким академиясининг» фаолияти ҳақидаги сўз юритиб, онлайн таълим платформасини ташкил этишдан асосий мақсад мактаб ўқувчиларининг масофадан туриб ахборот технологиялари борасидаги билимларини мустаҳкамлаш, хорижий тилларни ўргатиш, олий таълим муассасаларига тайёрлаш ҳамда устозларни малакаларини ошириш баробарида таълим сифатини яхшилаш эканлиги алоҳида таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мухбир Далиев телеграм канали орқали эълон қилинган Хoжаобод тумани Мустақилликнинг 30 йиллиги МФЙ, 19-уйда яшовчи фуқароларнинг мурожаати юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Айни дамда ҳолатни ўрганиш мақсадида тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар якунига кўра батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқорида Мухбир Далиев телеграм канали орқали эълон қилинган Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 30 йиллиги МФЙ, 19-уйда яшовчи фуқароларнинг мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида хабар қилган эдик.

Видеолавҳада мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганлиги, муаммо бартараф этилганлиги ҳақида фуқаронинг фикри келтирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институтининг агротуризм йўналишида таҳсил олаётган талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида туризм соҳасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ва янги режалар ҳақида сўз бориб, соҳа учун энг муҳим масалалардан бўлган кадрлар тайёрлаш бўйича фикрлар алмашилди.

Институт талабалари билан жойларда амалиёт ўташ, соҳанинг етук мутахассислари билан учрашувлар ташкиллаштириш ҳамда вилоятимизнинг туризм соҳасини янада ривожлантиришда институтнинг аҳамиятини янада ошириш бўйича таклиф ва мулохазалар билдирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok