Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.2K photos
4.78K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнаси арафасида Асака туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синфлари учун 660 ўринли қўшимча ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимга Асака туман ҳокими, ва сектор раҳбарлари ва оқсоқоллар таклиф этилди.
7.5 миллиард сўм инвестиция маблағлари ҳисобидан қуриб битказилган мазкур ўқув биносида ўқувчи учун Book coffe, тадбирлар учун зал мавжуд бўлиб, энг эътиборлиси, ушбу бинода бошланғич синф ўқувчилари таълим олишини кўзда тутган ҳолда, ҳар бир синф хонасида қўл ювиш мосламаси, ҳар бир қаватди сув иситгич, бино ичи ва ташқарисида хожатхона мавжуд. Бу эса ёғингарчилик мавсумида болажонларимизнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлайди. Мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши Янги Ўзбекистон ҳаётида давлат ташаббуслари, устувор эътибор ва ғамхўрлик, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттиришга қаратилаётганидан далолат беради.Тўлиқ ишонч билан айтиш мумкинки, барча талабларга жавоб берадиган ушбу бино билимга чанқоқ ёшларимизнинг орзусидаги мактаб бўлади.
Тадбир давомида туман ҳокими Мансурбек Алиханов фахрий лентани кесиб, рамзий калитни мактаб раҳбарига тақдим этди.

Туман ҳокимлиги
Матбуотхизмати 
 
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
ШЕРҚЎРҒОНДА ЯНГИ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Шаҳрихон туманининг Шерқўрғон қишлоғида янги, замонавий маданият маркази бунёд этилди.

Лойиҳа қиймати 5 млрд. 60 млн. сўм бўлган мазкур марказ қурилиши “Арк сервис монтаж” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан амалга оширилди.

Янги марказ биноси тўгараклар ҳамда маъмурият учун 8 та хона ва 2 та гардеробдан иборат. Шу билан бирга, турли тадбирлар ўтказиш учун 300 ўринли ёзги томоша зали ҳам қурилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида мазкур марказнинг фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳли учун ҳақиқий шодиёнага айланди.

Фахрийлар, маҳалла фаоллари, маданият ходимлари, кенг жамоатчилик иштирокида ташкил қилинган тадбирда туман ҳокими Ҳ.Дадахонов сўз олиб, барчани қутлуғ айём билан муборакбод этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Даврани қиздирган «Божалар», рақсга тушаётган ҳокимлар: Андижонда ўтказилган байрам тадбиридан репортаж.

Батафсил — https://dy.uz/zVy99