Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.1K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Жумладан, вилоят раҳбари Андижон шаҳар ҳокимлиги биноси, Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1 минг 680 ўринли янги мактаб қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими гўё фуқарони ўлдиришга буйруқ бергани, турмуш ўртоғини қаматиб юборишганидан шикоят қилган. Мазкур тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мурожаат қилган фуқаро ҳамда унинг аёли ўзларининг Ютуб саҳифаларида кўплаб ёлғон хабарлар тарқатилганлиги тасдиқланган. Тасдиқланган ёлғон хабарларга асосланиб вилоят ҳокимлиги ва тегишли органлар томонидан бир неча бор огоҳлантиришлар олишган.

Ҳақиқатдан ҳам фуқаронинг аёли қамоққа олинган. Аммо, аёлнинг қамалишига сабаб, таъминотчилик қилишини айтиб кўплаб фуқаронинг кредит маблағларини ўзлаштириб олган. Вилоят ҳокими, ёки ҳокимлик ушбу фуқароларга асло алоқадор эмас.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДУРДИЁР - НОМИГА МУНОСИБ МАҲАЛЛА БЎЛАДИ...

Мамлакатимизда аҳоли билан доимо мулоқот қилиш, фуқароларнинг қонуний талабларини бажариш, сўров ва таклифларини инобатга олиш ҳар раҳбарнинг устувор вазифа сифатида белгиланган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жойларда бўлиб, фуқаролар билан яқиндан мулоқотлар ўтказмоқда.

Вилоят ҳокимининг навбатдаги манзили Пахтаобод туманидаги оғир ҳудудлардан ҳисобланган Дурдиёр маҳалласи бўлди. Мазкур маҳалладаги 650 та хонадонда 3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Мазкур маҳалла аҳли билан ўтказилган самимий суҳбат давомида фуқаролар тоза ичимлик суви тизимини янгилаш, йўлларни таъмирлаш, газ ва электр таъминотини яхшилаш, мактабгача таълим ташкилоти ва қишлоқ врачлик пункти хизматига зарурат борлигини билдирдилар. Жараёнда барча масалаларга ижобий ечим топилди.

Айни дамда Дурдиёр маҳалласида вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан, аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Шунингдек, газ, электр, сув таъминоти ва йўлсозлар каби маҳалла ободлигига масъул барча ташкилотларнинг ишчи-ходимлари кенг кўламда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига киришдилар.

Жараён давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram