Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Андижон туманида йўл четларида ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев туман марказида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент раислигидаги йиғилишда аҳолига экин ерларини ажратиш тизими қандай имкониятлар яратгани ҳақида Ҳазорасп тумани “Шовот” маҳалласи раиси Сора Ражабова сўзлаб берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жорий йилда ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш бўйича янги тизим яратилди.

Фермерларга жозибадор нархлар таклиф этилгани ўз натижасини берди.

Июлда биржага 88 минг тонна буғдой чиқарилгани ҳисобига 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи 30 фоизга арзонлашди.

Давлат ресурсига 1 миллион 842 минг тонна дон харид қилинди ҳамда фермер ва кластерлар томонидан дон корхоналарига 574 минг тонна ғалла сақлаш учун қўйилди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга:

- ҳар куни биржага камида 10 минг тоннадан дон чиқариб бориш;

- 1 октябргача сақлаш учун қабул қилинган ғалланинг биржага чиқарилиши ҳамда фермер ва кластерлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ташкил этиш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари:

- буғдой ҳосилини тўлиқ йиғиб-териб олиш ва омборларга йўқотишларсиз жойлаштириши;

- буғдойни биржага ўз вақтида ва тўлиқ чиқариши;

- ҳудудидаги ун ва нон маҳсулотларига бўлган талабни вақтида ва тўлиқ қондириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Бундан буён йиғилиш ва қарорларни камайтириб, ижро ва аҳоли муаммолари бўйича ишлайдиган тизим бўлади.

Самарқанд вилоятидаги ўрганишлар кўп камчиликларимизни кўрсатди. Бир ойдан кейин ҳар бир вилоят ҳокими қилган ишлари ҳақида алоҳида ҳисобот беради.

Олдимизда ҳали энг қийин ва оғир ислоҳотлар турибди. Ҳамма ўзгариши керак, иш услубларини ҳам ўзгартириши керак”, деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасида, вазирлар ва ҳокимлар ҳам ўз тизимида ўн кун муддатда структураси ва иш услубларини ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Адлия вазирлигига муддатда аҳоли ва тадбиркорларни янгиликлардан хабардор қилиш ва уларга қулайликлар яратиш ҳамда қонунчиликни ихчамлаштириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлигига берилаётган маблағлар мақсадли ишлатилиши, айниқса, қурилишни молиялаштириш, субсидия ва компенсация ажратиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиш топширилди.

Умуман, ҳамма маҳалла, туманга тушиб, муаммоларни ичига кириб, аниқ натижага ишлаши шарт”, деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
UzAuto Motors янги Chevrolet Tracker-2023 моделини ишлаб чиқаришни бошлади.

Бугун жараёнга старт берилди.
Ушбу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Бош вазир маслаҳатчиси, вилоят ҳокимлиги ҳамда жамият вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

#Andijon #Asaka #uzautomotors #tracker2023 #fotoreport

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Олтинкўл туманининг “QADIR TEXTILE CLASTER" МЧЖ даласида 2022 йил пахта ҳосилининг илк нишонаси кўзга ташланди.

Бу эса эрта баҳордан қилган меҳнатларнинг самараси. Вақтида маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилиб, қайта ишлов берилди. Шарбат усулида суғориш йўлга қўйилди.

Синовли йилда омилкорлик билан амалга оширилаётган ишлар мўл ҳосил тўплаш баробарида унинг пишиб етилишида ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok