МАРАҲАМАТЛИК ТАШАББУСКОРЛАРГА ТАВСИЯЛАР БEРИЛДИ
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманида бўлиб, ҳудуддаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан атрофлича танишди.
Жараёнда тумандаги Миришкор маҳалласида бунёд этилаётган «Андижон тажриба-кўргазма майдони»да олиб борилаётган ишлар ҳамда «Аср умиди» МЧЖ томонидан ташкил этилаётган иссиқхоналарнинг фаолияти билан танишди.
Шунингдек, Алитепа маҳалласи ҳудудидаги “GALAXYTEK” МЧЖнинг логистика маркази, Қушчи маҳалласидаги «Буюк маскан» МЧЖ томонидан интенсив усулда балиқ етиштириш ҳамда Пахтакор маҳалласидаги «Ипак» фермер хўжалигида ташкил этилаётган кўчатчилик лабораториясида йўлга қўйилган ишлар ҳамда Туркия технологиялари асосида қурилаётган болалар боғида олиб борилаётган ишларга эътибор қаратди. «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик ҳудуди»да лойиҳалар билан танишиб, ташаббускорларга тавсиялар берди.
Жараёнда Алитепа маҳалласидаги мингдан ортиқ оилада истиқомат қилаётган 4 минг 550 нафар аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказиб, «Ёшлар етакчиси»нинг фаолияти билан танишди. Фуқароларнинг ҳар мурожаати эътиборга олиниб, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёш тадбиркорларга кредит маблағлари ажратиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Мутасаддиларга эса вазифаларни тегишлилиги бўйича ўз вақтида бажариш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Муассасани фойдаланишга топшириш маросимида Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Насибулло Мўминов, туман ҳокими Ўткирбек Шукуров, тиббиёт бирлашмаси масъуллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Бирлашма биносига инвестиция дастури асосида 9 миллиард 494 миллион сўм маблағ сарфланган.
Қад ростлаган мазкур бўлим тиббиёт жиҳозлари, технологик ускуналар билан тўлиқ таъминланган. Беморлар учун махсус ва умумий хоналар мавжуд. Янги бино шифокорлар учун ҳам, беморлар учун ҳам қатор қулайликларга эга. Бу шарт-шароитлар беморларга ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.
☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.
‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!