Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.3K subscribers
42.8K photos
4.96K videos
9 files
11K links
Download Telegram
БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВОНИ СУНЪИЙ ОШИРИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА НАЗОРАТ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Андижон тумани прокурори Х.Қобулов ва туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғи Б.Абдувалиев ва тегишли масъуллар ҳамроҳлигида "Куйганёр деҳқон бозори" масъулияти чекланган жамиятида бўлдилар.

Бозорда ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолиятини, бозордаги маҳсулот нархларининг сунъий оширилишини олдини олиш, айниқса ўсимлик ёғи ва полиз маҳсулотларининг нархлари асоссиз оширилишига йўл қўймаслик ва санитария ҳолатлари кўздан кечирилди.

Бугун "Даладан дастурхонгача" кўчма ярмарка муборак рамазон ойи муносабати билан маҳаллаларга юборилди.

Тумандаги 4 та сектор ҳудудига арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида етказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЛУҒНОР ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАР МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ТАЛАБА БЎЛДИЛАР

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ШАҲРИДА 210 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТЛИШИ КЎЗДА ТУТИЛАЁТГАН «БОШҚАРУВ СEРВИС КОМПАНИЯСИ»НИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги 581-сон Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида жойларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳрининг Шимолий кичик даҳаси ҳудудида жойлашган тўрта маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд 210 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиши кўзда тутилаётган Бошқарув сервис компаниясини ташкил қилиш бўйича аҳоли, МФЙ раислари, уй бошқарувчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари И. Холматов, Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Ж. Бозорбоев, шунингдек, соҳага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашувни вилоят ҳокимининг ўринбосари Иброҳимжон Холматов олиб бориб, йиғилганларга Бошқарув сервис компанияси ўзи нима? Нима учун керак? Нима ҳисобига ташкил қилинади? Аҳолига қандай хизматлар кўрсата олади? Бундан аҳолига нима наф? деган саволларга тўлиқ жавоб бериб ўтди. Ҳамда йиғилганларга ва Бошқарув сервис компаниясини ташкил қилиш истагини билдирган тадбиркорларга ўз тушунчаларини берди.

Учрашув сўнгида Бошқарув ташкилоти учун алоҳида янги бино қурилиши режалаштирилди ва лойиҳа ишларини бошлаш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
НИҲОЛ АНСАНБИЛИ ХОНОБОД ШАҲРИДА

Бугун Хонобод шаҳар маркази шоҳсупада 15 апрель "Маданият ва санъат ходимлари куни", шунингдек, Андижон вилояти ҳокимининг ташаббуси билан вилоятимизда бошланган «Маданият ва ёшлар ойлиги» доирасида Андижон давлат университетининг «Ниҳол ансамбль» гуруҳи ҳамда бир гуруҳ хонандалар ўзларининг концерт дастурлари билан шаҳримиз аҳолисини хушнуд этди.

Эслатиб ўтамиз ушбу ойлик доирасида бир қатор кенг қамровли концерт дастурлари ва тадбирлар режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тузилган Ишчи гуруҳ аъзолари хизмат кўрсатиш соҳасида норасмий даромад топаётган фуқаролар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориб, уларни ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказмоқдалар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 16 апрель кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво очиқ бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳарорат:

🌑 +16...+21... даража илиқ;

🌕 +28...+33… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ БОБУР МАЙДОНИДА КОНЦЕРТ ДАСТУРИ ЎТКАЗИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok