БАЛИҚЧИДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ КEНГ НИШОНЛАНДИ
Бугун Балиқчи туманидаги “Шукрона” тўйхонасида 22 март «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан туманнинг ижтимоий - иқтисодий, маънавий - маърифий ҳаётининг ривожланишига, обод бўлишига ўз ҳиссасини қўшаётган 66 та маҳалла фуқаролар йиғинининг барча ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сектор раҳбарлари, ўринбосарлар, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, раисларнинг ўринбосарлари ҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этишди. Тадбир аввалида туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов маҳаллада фаолият юритаётган барча фидойи ходимларни ушбу сана билан табриклади. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ўктамжон Охунов маҳалланинг жамиятимиз ҳаётидаги ўзига хос ўрни ҳақида гапириб, маҳалла тизими ходимларини масъулиятли ва шарафли ишларида омад ёр бўлишини тилади.
Туман Маданият маркази бадиий жамоаларининг чиқишлари барчага хуш кайфият бағишлади.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Хўжаобод туманида «Маҳалла тизими ходимлари куни»кенг нишонланмоқда.
Тош ота зиёратгоҳида маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбирда туман ҳокими Ўткирбек Шукуров, сектор раҳбарлари, маҳалла тизими ходимлари иштирок этишди.
Табрик учун сўз олган туман ҳокими даставвал, тадбир иштирокчиларига ўзининг самимий қутловларини билдирди.
— Халқимиз азал-азалдан оилани, маҳаллани муқаддас билиб, ҳамиша уни асраб-авайлаб келган. Маҳалла ва оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият шунчалик мустаҳкам бўлади ва албатта иқтисодиёт ривожланади. Бугунги кунда маҳалланинг асосий ислоҳотчилари — сиз азизлар ҳисобланасизлар.
Туманимиздаги оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишда «маҳаллабай» ва «хонадонбай» ўрганишлардаги муносиб ҳиссангизни эътироф этамиз, албатта. Бу борадаги белгиланган вазифаларни изчил давом эттириб, маҳаллаларимизни жадал ривожлантиришга, халқ розилигига эришишга янада катта эътибор қаратамиз.
Барчангизга фаолиятингизда улкан зафарлар, сиҳат-саломатлик ва оилаларингизга файзу барака, бахту саодат тилайман. Яна бир бор айёмингиз муборак бўлсин! - деди туман ҳокими.
Туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга бир олам байрам қувончини улашди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Бўстон тумани Янгиобод маҳалласида жойлашган 9-давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Максумов, мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи А.Азимов, туман ҳокими, С.Носирова, сектор раҳбарлари ва бир гуруҳ фаоллар иштирок этдилар.
Ушбу маскан 150 нафар болажонларни ўз бағрига сиғдира олади. Мактабгача таълим масканининг хоналари замонавий тарзда болаларга манзур бўлувчи жиҳозлар билан таъминланган.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Эртага, 24 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Тадбирда ЕТТБ президенти Одиль-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург ҳам қатнашади.
Президентимиз иштирокидаги сессияда BBC World News халқаро телеканалида янгиликлар бошловчиси сифатида танилган, ҳозирда эса Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори лавозимида фаолият юритаётган Жонатан Чарльз модераторлик қилади.
Бугун эса давлатимиз раҳбари Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилади.

Завтра, 24 марта, Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в Ташкентском международном инвестиционном форуме и выступит со вступительной речью на пленарной сессии.
В сессии также примут участие президент Европейского банка реконструкции и развития Одиль-Рено Бассо, президент Азиатского банка развития Масацугу Асакава, министр инвестиций Королевства Саудовская Аравия Халид аль-Фалих, вице-президент Всемирной торговой организации Сянчен Чжан, вице-президент Азиатского банка инфраструктурных инвестиций Константин Лимитовский, вице-президент Международной финансовой корпорации Стефани фон Фридербург.
Модератором выступит Джонатан Чарльз, получивший известность как ведущий новостей на международном телеканале BBC World News, а ныне - директор по коммуникациям Европейского банка реконструкции и развития.
Также, сегодня глава государства примет российскую делегацию во главе с Президентом Республики Татарстан Рустамом Миннихановым.