Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
ОҚТЕПАДА ОТГАН ТОНГ…

Айни дамда Оқтепа маҳалласи кўчаларига бетон қоплама ётқизилиб, электр тармоқлари янгиланаяпти.

Эскирган маҳалла фуқаролар йиғини биноси ўрнида трикотаж махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона, 100 ўринли хусусий боғча, дорихона ва бошқа хизматлар кўрсатувчи бинолар қад кўтармоқда.

160 ўринли мактабнинг эшик ва ромлари алмаштирилиб, сунъий қопламали стадион барпо этилмоқда.

Бир сўз билан айтганда маҳалла кўчасидан бошланган ишларнинг кўлами кенгайиб, дафн этиш масканигача обод бўлмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi (rasmiy kanal)
Аndijonda 2021 yil davomida 700 mingga yaqin davlat xizmatlari koʼrsatilgan
Davlat xizmatlari agentligi Аndijon viloyati boshqarmasi tomonidan yaqinda foydalanishga topshirilgan Buloqboshi tuman Davlat xizmatlari markazida ommaviy axborot vositalari xodimlari hamda blogerlar uchun matbuot anjumani tashkil etildi.

Unda boshqarma boshligʼi Otabek Bozarov 2021 yilda davlat xizmatlarini koʼrsatish sohasida bir qator ishlar amalga oshirilganligi, oʼtgan davr mobaynida jismoniy va yuridik shaxslarga jami 683 ming 679 ta davlat xizmatlari koʼrsatilib, ulardan 617 ming 209 tasi DXM orqali, 66 ming 770 tasi esa yagona interaktif davlat xizmatlari portali orqali koʼrsatilganligini aytib oʼtdi.
Kanalga ulanish uchun:
https://t.iss.one/andijondavlatxizmat
БАЛИҚЧИЛИК ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АНДИЖОН БЎЙЛАБ САЙРЛАРИ ДАВОМ ЭТДИ...

Хабарингиз бор, Андижон вилояти хокими Шухратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан ўқувчиларнинг таътил даврини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Балиқчи туманидаги бир гуруҳ ўқувчиларнинг Андижон бўйлаб саёҳатлари ташкил этилмоқда.

Эрта тонгдан вилоят тарих музейидаги асори-атиқалар билан танишган ўқувчилар, вилоятдаги ягона муз-саройда мароқли ҳордиқ чиқардилар ва ёшларнинг талаб-истакларига кўра “Рақамли шаҳар”, вилоят марказий кутубхонаси ҳамда Наврўз савдо мужмуалари ўйингоҳларига ҳам уюштирилган саёҳатлар ўқувчиларда она табиатга бўлган меҳрни уйғотиш билан бир қаторда ватанпарварлик руҳини шаклланишига ҳам хизмат қилиб, бир олам таъсуротларга эга бўлишларига замин яратди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси хамроҳлигидаги мана шундай саёҳатлар давомли ташкил этилиши режалаштирилган...
ИССИҚХОНАДАН ИККИ ЮЗ МИЛЛИОН СЎМ СОФ ДАРОМАД

Шаҳрихон нафақат тадбиркору уста ҳунармандлар, балки омилкор томорқачилар юрти сифатида ҳам довруғ таратган. Туманда ҳар қарич ердан оқилона фойдаланиб, ҳалол меҳнат билан катта даромад топаётган миришкорлар талайгина. Туманнинг Дўрман маҳалласида яшовчи Обиджоновлар оиласи ўз томорқаларида 18 сотих майдондаги 3 та иссиқхонада 50 турдан ортиқ кўп йиллик манзарали гул етиштириб, бир йилда 200 миллион сўмдан ортиқ даромад кўрмоқдалар. Бу хонадонда парваришланаётган анвойи гуллар қўшни мамлакатларда ҳам жуда харидоргир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok