Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Хўжаобод туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

Хўжаобод туманида Рақамли технологиялар ўқув марказининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Зохиджон Аҳмадалиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зиёдулла Саматов иштирок этиб, ўқув марказида ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспорт, замонавий рақамли технологияларни ўргатиш ҳамда мутахассисларни тайёрлаш асосий мақсад эканлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Туманнинг почта боғламаси биносидан жой олган IT марказ хоналари ахборот технологияси муҳитига мос равишда қайта таъмирланиб, замонавий компьютер техникалари ва мебеллар билан таъминланган. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар машғулотлар ўтиладиган ўқув хоналарида яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
САЛОМАТЛИК ВА БУНЁДКОРЛИК ТАРАҚҚИЁТ МEЗОНИДИР...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиалида амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишди. Вилоят раҳбари дастлаб мазкур масканга олиб борувчи кўчаларнинг пиёдалар йўлакчаларидаги ноқонуний ва санитария талабларига жавоб бермайдиган кўчма савдо дўконлари савдосига чек қўйиш, автотранспортлар қатновига тўсиқ бўлаётган реклама баннерларини олиб ташлаш, бир сўз билан айтганда мазкур ҳудуднинг замонавий қиёфасини яратиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, илмий марказ филиали ҳовлисидаги хиёбонни ободонлаштириш, янги фавворалар қуриш ҳамда шифохонага кириш ва чиқиш йўлакларини кенгайтириш ва мослаштириш зарур эканлигини таъкидлади. Айни дамда филиалда лойиҳа қиймати 8 миллиард 657 миллион сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИСТИҚБОЛИ ПОРЛОҚ ЁШЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ...

Андижон шаҳридаги "Эко-парк"да вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан "Истиқболли кадрлар" лойиҳаси иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, ёшлар юрт равнақи ва келажаги эканлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, 10 кун давомида мактабларда бошқарувчилик қилган ёш директорларга ишонч билидириб, уларнинг истиқболи янада порлоқ бўлишини тилади. Вилоят ҳокими лойиҳа иштирокчиларига сертификат ва эсдалик совғаларини топширди. Жараёнда ёшлар учун интерфаол ўйинлар, диско-шоу ҳамда акциялар ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#fotoreportaj

Andijon viloyati hokimi Shuhratbek Abdurahmonov RShTYoIM Andijon viloyat filialida amalga oshirilayotgan qurilish ishlarini ko’zdan kechirdi.

https://myurls.co/matbuot_kotibi