Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
ЧИНОБОДДА ЧИРОЙ ОЧГАН ЙЎЛ

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига кўра йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, пиёдалар учун қулай шароит яратиш мақсадида кейинги йилларда вилоятимизда йўлларни кенгайтириш, қўшимча йўл белгилари, светофорлар, тунги чироқлар ўрнатиш, чорраҳаларда автомобиллар тирбандлигини олдини олиш учун қўшимча йўллар қуриш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан Балиқчи туманининг Чинобод шаҳарчаси ҳудудидаги айланма ҳаракатни таъминловчи объектни реконструкция қилиш ишлари якунига етказилди. Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси мутахассислари томонидан 1 миллиард 500 миллион сўмлик қурилиш – монтаж ишлари олиб борилиб, 4Р-112 «Фарғона ҳалқа йўли»нинг 117 километрида жойлашган айланма ҳаракат ўрнида светофор билан тартибга солинган йўл куникеча фойдаланишга топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон тумани “Дориломон” МФЙдаги асосий ва ички йўлларнинг таъмирталаб эканидан шикоят қилинган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда харбий қисм ва харбийлар учун янги уйлар топширилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«Ватанпарвар» ташкилоти Избоскан туман ўқув-спорт техника клубида пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича «Ҳоким кубоги» учун 3 босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида бўлиб ўти. Чунончи, 2-, 5-, 6-, 11-, 27-умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари қатнашдилар.
Қизлар ўртасида:
🥇Солиева Гавхарой (2-умумий ўрта таълим мактаби) 1-ўринни;
🥈Арифжонова Хумора (11-умумий ўрта таълим мактаби) 2-ўринни;
🥉Козимова Мохларой (27-умумий ўрта таълим мактаби) 3-ўринни.
Ўғил болалар ўртасида:
🥇Мухаммаджонов Илхомжон (2-умумий ўрта таълим мактаби) 1-ўринни;
🥈Комолдинов Абубакир (27-умумий ўрта таълим мактаби) 2-ўринни;
🥉Хокимжонов Хусанбой (2-умумий ўрта таълим мактаби) 3-ўринни.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида қурилаётган пиёдалар ва велосипедлар йўлаклари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Сайлов

🇺🇿 Хориждаги ватандошларимизга қулайлик яратиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси "Одноклассники" ижтимоий тармоғида ҳам ўз саҳифасини ишга туширди.

🔹 "Одноклассники" орқали кузатиб бориш учун қуйидаги ҳаволага босинг: https://ok.ru/group/62826545938592

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5216 сонли қарорига мувофиқ Булоқбоши тумани Баландчек МФЙда яшовчи фуқаро Усмонова Қорияхон вилоятдаги Болалар шаҳарчасида тарбияланаётган 5 нафар ўғил-қизни ўз қарамоғига олди. Шу муносабат билан ушбу оила 2-сон болалар уйи деб белгиланди.
Ушбу болалар уйини очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ф.Бузруков, Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Ў.Холбоев, туман ҳокимининг ўринбосари И.Тумановлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok