Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АКЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

18 сентябрь- Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан вилоятимизда акцияси бўлиб ўтмоқда. Бугун эрта тонгда Булоқбоши туманининг Кулла маҳалласи ҳудудидаги адирлик ён-бағрида тозаликка бефарқ бўлмаган андижонликлар жам бўлдилар. Ушбу тозалик акциясида вилоят ҳокимлиги, давлат ташкилотлари, олий таълим муассасалари, ички ишлар идораси ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Қалбида Ватан ободлигига ҳисса қўшиш, табиат ва атроф муҳитни тоза сақлашдек эзгу ният мужассам юртдошларимиз ушбу масканда дарахтларни оқлаш, атрофни чиқиндилардан тозалаш ишларини ҳамжиҳатликда олиб бордилар. Бу хайрли ишда «Тоза ҳудуд» ДУКнинг техникалари иштирокчиларга қанот бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида 492 банкомат мавжуд. Уларнинг 73 таси валюта айрибошлаш функциясига эга.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ШАРДА БИЛАН ЎЗАРО КEЛИШУВГА ЭРИШИЛДИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда ШАРДА университети маъмурияти ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, таълим соҳасидаги халқаро тажрибалар алмашинувини таъминлаш ва мактаб битирувчиларини олий таълим муассасасига кириш имкониятларини ошириш масалаларида ўзаро келишувга эришдилар.
Жараёнда вилоятдаги умумтаълим мактабларида «ШАРДА синфлари» ташкил этиш, мактаб битирувчилари учун тўлов-шартнома маблағларида махсус имтиёзлар жорий этиш, олий таълим муассасаси талабаси бўлиш истагида бўлган андижонлик битирувчиларни имтиҳонсиз, суҳбат асосида қабул қилиш таклифлари икки томонлама маъқулланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс
Тез кунда...

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этиб борилаётган «Менинг тақдирим» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамонлари билан танишамиз...

Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларининг катта ҳаёт остонасидаги ўй фикрлари ва "Президент совғаси" ҳақида...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Тоза ҳудуд ДУК фаолиятига оид тарқалаётган мақолалар ва мурожаатлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолатлар вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНДА 24 СОАТ ДАВОМИДА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ КЎЧАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Батафсил:
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда овқатдан заҳарланиш (Ботулизм) касаллиги бўйича семинар ўтказилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Мактабларда Инновацион ахборот технологиялари куни ўтказилди

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар душанба куни Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларида «Ахборот технологиялари куни» ўтказилмоқда.
Вилоятдаги умумтаълим мактабларидаги IT-соҳасига қизиқувчи ўқувчиларни “Digital city” ҳамда «Ёшлар технопарки»га саёҳатлар уюштирилиб, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича малакали мутахассислар томонидан ўтказилаётган семинар-тренингларда иштирок этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 33 кун қолди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясида видеомурожаат билан сўзга чиқади.
Давлатимиз раҳбари халқаро ҳамжамиятга минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар, БМТнинг замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда чора кўришдаги роли юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус солган чуқур демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини очиб беради.

Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентября выступит с видеообращением на 76-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН.
Глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, роли ООН в консолидированном реагировании на современные угрозы и вызовы, а также раскроет суть глубоких демократических реформ, осуществляемых в целях построения Нового Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #76sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АНДИЖОНДА НEЧТА МEВА-САБЗАВОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИ БОР?

Андижон вилоятида 321,5 минг тонна қувватдаги 30 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолият олиб бормоқда.

Ушбу корхоналарда вилоятимизда етиштирилаётган мева-сабзавотнинг 19 фоизи қайта ишланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЁШ МУТАХАССИСЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ...

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилмоқда. Бу жараёнда ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг тажрибаларини ошириш муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан учрашуви давомида айнан ушбу масалаларга эътиборни қаратди. Жараёнда вилоят раҳбари «Ёшларни қўллаб-қувватлаш аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да юрт келажаги бўлган ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаш ҳамда уларнинг илм олишлари учун яратилаётган шароитлар ва берилаётган имкониятлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, институт талабаларининг ўқиш ва изланишларида омад тилаб, қишлоқ хўжалиги соҳасини янги босқичга олиб чиқишларига ишонч билдирди. Уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш йўлида барча имкониятлар яратилишини таъкидлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok