Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Бўстон туманидаги 21-умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди

Бўстон туманида 700 ўринли 21-умумтаълим мактаби жорий таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими кенг ва ёруғ хоналардан иборат ушбу бино барчага муборак бўлишини тилаб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади. Сўнг сектор раҳбарлари ўқувчилар билан суҳбатлашган ҳолда синфхоналарни кўздан кечирди. Ўқувчилар томонидан айтилган шеър ва кичик байрам дастури барчанинг эътиборини тортди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХОНОБОД - ТУРИЗМ ШАҲРИ БЎЛАДИ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятига ташрифи давомида Хонобод шаҳрини туризм марказига айлантириш бўйича тавсиялар берган эди. Шунга асосан Кампирровот сув омбори ҳудудида сунъий кўл ташкил этиш, унинг атрофида автомобиль йўли, велосипед ва пиёдалар йўлаклари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоғини қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Янги ҳаёт, Меҳмонобод, Анҳор маҳаллари ҳудуди ҳамда «Афсона» дам олиш масканига олиб борувчи ички автомобиль йўллари таъмирланиб, ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда. Инвестиция дастурига асосан Тейит маҳалласи ҳудудидаги сел ариғини тозалаш ва реконструкция қилиш ҳамда шаҳар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларига зарурий техникалар жалб этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган назорат тадбирлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб" китобини шу ердан юклаб олинг.

Китобни юклаш

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Давлат хизматлари кўрсатиш сифатини оширишга бағишланган семинар ўтказилди

Батафсил:
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ АМАЛДА!

Андижон вилоятида ҳудудларни сувлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар туфайли халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланмоқда. Бу борадаги ишлар айниқса, «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида янада кенг қулоч ёйди. Шаҳрихон туманида давом этаётган ишлар ҳақида ушбу лавҳада ҳикоя қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров ҳуқуқини талаб қилган фуқарони қаматиш билан таҳдид қилди..." сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Кимлар коммунал тўловлар бўйича имтиёзга эга?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok