Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.78K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Бугун Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев масъул мутасаддилар билан бирга, шаҳардаги Фозилмон ва Меҳмонобод МФЙ ҳудудларидаги йўл усти кўчаларини ободонлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Ўрганишлар давомида нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари билан учрашиб маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳам тинглади. Билдирилган муаммоларни муддат талаб этилиши инобатга олиниб, уни белгиланган вақтларда бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бўстон тумани ҳокими С.Носирова 14-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ва президент совғаларини топширди. Олий ўқув юртига ўқишга кирган ўқувчиларнинг ота-оналарига совғалар улашилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИДАГИ ЯНГИ М.Ф.Й.ЛАРГА ТОПШИРИЛГАН ЯНГИ БИНОЛАР ҲАМДА МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЛИМИ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятидаги 4 та мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туман “Мустақиллик” МФЙ Шаҳрихон-Бўз йўналиши бўйидаги кўчанинг ноқонуний равишда тўсилгани, бу эса аҳоли ва мактаб ўқувчилари учун қатновда ноқулайликларни юзага келтираётгани таъкидланган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ДEЛEГАЦИЯСИ ЎШ ВИЛОЯТИДА БЎЛДИЛАР

Сўнги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасида маданий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги алоқалар кўлами янада кенгайиб бормоқда. Жараёнда сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар йўналишларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бундай манфаатли алоқалар ҳар икки мамлакатнинг қўшни Андижон ва Ўш вилоятлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларида ҳам ўз аксини топмоқда. Бу эса вилоятимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Андижон вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Маликов бошчилигидаги ҳудудий делегация вакиллари Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрига хизмат сафарида бўлиб қайтишди. Сафар давомида Ўш шаҳридаги «Кыргыз текстиль» фабрикаси ҳамда «Кыргыз унаа курулуш» ва «Ак-Таш ЖЧК» заводлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok