ХОНОБОД КEЧА ВА БУГУН
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғидаги топшириғига, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги «2017-2019 йилларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш тўғрисида»ги 557–сонли Қарорига асосан «GM-UZBEKISTAN» акциядорлик жамияти томонидан қурилиб, 2018 йил 11 июнь куни фойдаланишга топширилди.
«Хонобод сиҳатгоҳи» -180 ўринга мўлжалланган, йиллик қуввати-6480 киши, лойиҳанинг умумий қиймати–98,0 млрд. сўм, яратилган ишчи ўринлар сони–134 та лойиҳанинг мақсади–Соғломлаштириш ва туризмни ривожлантириш.
«Хонобод сиҳатгоҳи» денгиз сатҳидан 850 м. баландликда жойлашган бўлиб, юқори нафас йўллари, асаб тизими ҳамда ҳаракат таянч органлари тизими касалликларини соғломлаштиришга мўлжалланган.
Дам олувчилар учун 60 та стандарт, 14 та оилавий ярим люкс, 10 та оилавий люкс хоналар ҳамда 6 та оилавий ВИП хоналар мавжуд.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

«ҚАДРДОН МАКТАБИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН» АКЦИЯСИ АМАЛДА
Жорий йилнинг 15 апрель куни Марҳамат тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 27-умумий ўрта таълим мактабида «Китоб сайли» номли байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан фан ва ижод тўгаракларида тайёрланган кўргазмалар, мусиқий ва спорт чиқишлари, шеърхонлик баҳслари намойиш этилди. Байрам тадбирининг энг эътиборли томони кириш чиптаси - китоб эканлигида бўлди. Байрам тадбирида туман ҳокими Б.Юлдашев, ИИБ бошлиғи Ж.Қосимов ҳамда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари, ота-оналар, умумтаълим мактабларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар ва улар ўзлари билан олиб келган 350 дан ортиқ бадиий китобларни мактаб кутубхонасига совға қилдилар.
Шунингдек, Маданият бўлими ходимлари томонидан «Беш ташаббус – беш имконият!» шиори остида маданий тадбир ҳам ўтказилди.
Фото: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ДEПУТАТЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ
Мурожаатда макроиқтисодий кўрсаткичларни ошириш, бўш турган ер майдонлардан самарали фойдаланиш, мурожаатлар билан ишлаш натижадорлигини орттириш, маҳаллабай ишлаш тизимини жадаллаштириш ва маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтиришда тадбиркорликни ривожлантириш энг асосий омил эканлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мурожаатда макроиқтисодий кўрсаткичларни ошириш, бўш турган ер майдонлардан самарали фойдаланиш, мурожаатлар билан ишлаш натижадорлигини орттириш, маҳаллабай ишлаш тизимини жадаллаштириш ва маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтиришда тадбиркорликни ривожлантириш энг асосий омил эканлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ФУҚАРОЛАР УЧУН ЙИРИК КОРХОНАЛАРГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Асака туманида бўлган меҳнат ярмаркасидан сўнг туман ҳокими Мансурбек Алихановнинг ташаббуси билан ишлаш истагидаги фуқаролар учун тумандаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат ташкил этилди. Фуқароларимиз Олдиндан тайёрлаб қўйилган автобусларда ЙХҲБ ходимлари ҳамроҳлигида жойлардаги корхоналарга йўл олдилар. Саёҳат давомида фуқаролар корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита таништириб борилди. Шу корхоналарда ишлаш истагидаги фуқаролар бўш иш ўринларига жойлаштирилди.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Kun.uz Телеграм каналида «
Автошоҳбекат бозорга айланган — Бўстондаги ёймачилар муаммоси» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тўлиқ ахборот берилади;
Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди, туманда фақатгина ҳар жума куни қўшни туманлардан ҳам сотувчилар келиши ҳисобига автошоҳбекатнинг бир қисмига ҳам ёймачилар чиқиб кетиш ҳолатлари кузатилар эди. Бугун ишчи гуруҳ томонидан керакли чоралар қўлланилиб, муаммо бартараф этилди. Ҳозирда барча сотувчилар, кўрилган чора-тадбирлар натижасида махсус расталарда савдо қилишлари учун бозор ҳудудига киритилди. Бундан ташқари автошоҳбекат тартибга келтирилиб, йўналишдаги транспортлар, автобус ва микроавтобуслар тартиб билан жойлаштирилди.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ