Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.9K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
Ҳиндистонлик инвесторларнинг навбатдаги лойиҳалари муҳокама қилинди

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ҳиндистонлик инвестор Pradeep Kumar Gupta бошчилигидаги бир гуруҳ тадбиркорларни қабул қилди. Инвесторлар билан Андижонда амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида фикр мулоҳаза алмашдилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда «Шарда» университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4278-сон Қарори ижросини таъминлаш, вилоятимизда инглиз тилида таълим берувчи замонавий мактаб ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
САХОВАТ МФЙ АҲЛИГА БАЙРАМ ТУХФАСИ ТОПШИРИЛДИ

Андижон шаҳрида жойлашган Саховат МФЙ аҳолиси учун янги маҳалла гузари барпо этилди. Ушбу гузарда маҳалла фуқаролар йиғини, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд. Бундан ташқари гузарда яна маиший хизмат кўрсатиш ҳамда савдо-дўконлари ҳам ўрин олган.

Мазкур маҳалла гузарининг қурилишига 560 млн. сўм маблағ сарфланди. Бугун маҳалла аҳлига байрам совғаси сифатида бино фойдаланишга топширилди. Бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб бинони топшириш билан бир қаторда маҳалла аҳлини Наврўз умумхалқ байрами билан қизғин муборакбод этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ пробация ҳисобида турган бир гуруҳ шахслар муддатидан илгари жазодан озод қилинди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ХИТОЙЛИК ИНВEСТОРЛАР ТАҚДИМОТ ЎТКАЗДИ

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитой Давлатининг “Xuaching development and investment” компанияси раҳбари Ченг Шин Фу бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОНГА БАЛАНД УЙЛАР ЯРАШАДИ

Бугун Андижонда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Айни қурилиш жараёнларида хорижий ҳамда қардош халқларнинг мутахассислари ҳам бевосита иштирок этишмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Туркиянинг “Mezirhan” ва “Endeks” компанияларининг раҳбарлари Юсуф Кенен, Эркан Дағли ҳамда уларнинг Андижондаги ҳамкори «Хокон авто Инвест» МЧЖ таъсисчиси Улуғбек Аҳмедов билан музокара ўтказди. Уларнинг қурилиш соҳасидаги лойиҳалари билан танишиб, атрофлича фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Айни дамда Туркия компаниялари томонидан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, қурилишнинг дастлабки босқичи бошланди. Мутахассислар қисқа фурсатларда Андижон шаҳрида 6 та 16 қаватли ҳамда 8 та 12 қаватли уйларни қуради. Шунингдек, Асака шаҳрида 2 та 16 қаватли тижорий уй-жойларни бунёд этишни ҳам режалаштирган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram