Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.2K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги боғлиқ хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

2021 йил 12 март куни соат 17:22 да Андижон шаҳар 1 кичик даҳа 1 кўп қаватли уйни 9- хонадонида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.
Содир бўлган ёнғиндан яшаш хонадонининг 50 кв.м. майдонда уй-рўзғор буюмлари ёниши ҳамда чақнаши натижасида уй эгаси М.М. 50 фоиз ва набираси 2014 йилда туғилган М.Ж. 50 фоиз куйиш-тан жароҳати билан вилоят РШТЁИМ куйиклар бўлимига жойлаштирилган. Андижон шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига соат 17:25 да етиб бориб, 17:28 да ёнғин ўраб олинган. Воқеа жойига 4 та асосий 1 та махсус ёнғин қутқарув автомобиллари жалб этилган. Ёнғин соат 17:40 да батамом ўчирилди.
Ёнғиндан кўп қаватли уйнинг тахминан 1200 м2 майдонда том қисми ва қўшни хонадонлар сақлаб қолинган. Ёнғинга 4 та ЁҚEлари ва 1 та АЛ-30 автонарвони жалб этилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳашар

Жорий йилнинг 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади.

Жумладан Андижон вилоятида ҳам маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш, жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳашар

Андижон вилояти ИИБ аппарати ходимлари томонидан ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти ИИБ аппарати ходимлари ҳам эрталабдан ўз ташаббуслари билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юбордилар. Мавжуд бинолар атрофи, кўчалар ободонлаштирилди. Экин ерлари тартибга келтирилиб, бегона ўтлардан тозаланди. Дарахт ва гулларга шакл берилиб, оқланди. Ҳашар давом этмоқда.

Фото: Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳашар

Жорий йилнинг 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди. Бу бўйича Андижон вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ва унинг тасарруфидаги туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарида ҳам ўз ташкилотлари ҳудудларида ободонлаштириш ишлари йўлга қўйилиб, барча ходимлар фаол иштирок этдилар.

Фото: Андижон автойўл матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳашар

МАҚСАДИМИЗ, ЮРТИМИЗНИ ЯНАДА ОБОД, ПОКИЗА ВА САРАНЖОМ-САРИШТА ҚИЛИШДEК ХАЙРЛИ ИШГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШИШДИР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йил 13-14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан, бугун эрта тонгдан «Андижон ҲEТК»АЖ жамоаси ҳам уюшқоқлик билан фаол иштирок этмоқдалар. Дарахтлар оқланиб,ён атроф тартибга келтирилди, гул кўчатлари экилди. Корхона ҳудудида олиб борилган тозалаш, ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида ҳудудга янада файз кирди.

Наврўз олди бу каби хайрия ҳашарлари орқали халқимизнинг ўзига хос неча минг йиллик қадрияти янада бўй кўрсатиб, барчани меҳр-оқибатли бўлишга ундади.
Хайрия ҳашарида «Андижон ҲEТК» АЖ тасарруфидаги барча шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам меҳнатсеварликлари билан ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Фото: "АНДИЖОН ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
13 март "Обод ва кўркам маҳаллам" ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ ҳайрия ҳашарига старт берилди 

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳашар

Жорий йилнинг 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди. Бу бўйича Андижон вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва унинг тасарруфидаги туман, шаҳар мактабгача таълим бўлимларида ҳам ўз ташкилотлари ҳудудларида, маҳаллаларида «Эко акция» сифатида ободонлаштириш ишлари йўлга қўйилиб, барча ходимлар фаол иштирок этдилар.

Фото: Андижон вилоят мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram