Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Forwarded from UZAUTO MOTORS UZ/РУ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 6 март куни ижтимоий тармоқларда “UzAutomotors” АЖ транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари Д.Раҳмонов, Ж.Султонов ва бошқаларнинг ойлик иш ҳақи тўланиши ҳамда ушланмалардан норози бўлиб қилган видеомурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, “UzAutomotors” АЖ компаниясида айни вақтда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас. Жорий йилнинг февраль ойи учун иш ҳақи ўтган ойнинг 20 санасида аванс тариқасида, март ойининг 5 санасида тўлиқ тўлаб берилган. Ходимнинг иш ҳақидан унинг ёзма аризасига асосан кредит тўловлари ҳамда суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилган.

Ушбу мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида компания масъул вакиллари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармаси ходимлари иштирокида ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, унда “UzAutomotors” АЖ томонидан иш ҳақини тўлиқ ҳисоблаб тўлаб берилганлиги, компания томонидан бирор-бир асоссиз ушланмалар амалга оширилмаганлиги, шунингдек ишчи-ходимларга яратилган ижтимоий ҳимоя пакети яъни, транспортда ишга келиб-кетиши, махсус кийим-бош билан таъминланиши, овқатланиши, тиббий кўриклари учун тўловлар компания ҳисобидан амалга оширилаётганлиги тушунтириб берилди.
Андижон туманида 300 ўринли корхона ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Андижон вилоят ҳокимлиги мутасаддилигида «Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш» доирасида ишсиз хотин-қизларни касбга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Андижон туманидаги «Чем» маҳалла фуқаролар йиғинида 2 сменада 300 ўринли «Шодлик саховати» МЧЖ тикувчилик корхонаси қуриб битказилди.
Бугун мазкур корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бевосита иштирок этди.
«Шодлик саховати» МЧЖ тикувчилик корхонаси қурилишида тадбиркор Отабек Ҳайитов ўз ҳисобидан 4,5 млрд. сўм ҳамда касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2,5 млрд. сўм маблағ ажратилиб, жами 7,0 млрд сўм сарфланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бир гуруҳ аёллар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ва фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланди

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини оширишга, уларнинг ижодий ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоятимизнинг ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган 18 нафар аёлларимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги самарали меҳнатлари ҳамда "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан 26 нафар хотин-қизлар вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#фоторепортаж

Андижонда 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни кўтаринкилик билан нишонланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram