Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.
Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

29 декабря в 11:00 часов в Международном конгресс-центре начнется Послание Президента Шавката Мирзиёева Олий Мажлису.
Будет предложено название для 2021 года, обозначены важнейшие задачи дальнейшего развития страны, приоритеты внутренней и внешней политики.
Послание будет освещаться в прямом эфире 15 телеканалов, а также в режиме онлайн на официальном веб-сайте и официальных страницах Президента в социальных сетях.

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilnomi #onlayn

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«ВАҚФ» ХАЙРИЯ ФОНДИ КЎМАГИДА

Республикамиз бўйлаб 25-30 декабрь кунлари аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.
Айни кунгача вилоятимиздаги 3 минг 790 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар тарқатилди. Тадбир жараёнида ҳудуддаги 6 минг 965 хонадонга байрам қувончи олиб кириш режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Бўстон туманида “IT Park” фойдаланишга топширилди

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича Бўстон туманида Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими С.Мамитова, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Aндижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Саматов ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этдилар.
Ушбу ўқув маркази орқали ёшларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, компьютер технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехникани ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсад қилинган.
“IT Park” зарур техник воситалар билан жиҳозланган.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Қўрғонтепа туманида 90 ўринли янги ва замонавий туғруқ комплекси фойдаланишга топширилди

Батафсил
: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
450 нафар аёллар ва ёшлар иш билан таъминланди

Аввал эълон қилинганидек, Андижон шаҳридаги «Бобур ХБК» МЧЖ томонидан янги ташкил этилган замонавий Джинси маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикасига ишга қабул қилиш бошланган эди. Шунга асосан, Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотларнинг ҳаракати билан 450 нафар аёллар ва ёшлар (синов муддати билан) иш билан таъминланди.
Ишчи ходимлар учун корхона томонидан бир маҳал иссиқ овқат ҳамда узоқдан қатновчилар Транспорт хизмати билан таъминланди.

Ишлаш истагида бўлган аёллар ва ёшларни ишга қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

Шошилинг вақт оз қолмоқда.

Мурожаат учун телефонлар; (90) 259-10-50

Манзил: Андижон Бобуршох кўчаси 73-уй

Мўлжал: Собиқ ХБК ҳудуди (DROHMM)

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятининг 2020 йилдаги дастлабки натижалари ҳамда 2021 йилдаги стратегик мақсад ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди

📹 Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида видеоконференция ўтказилди.

📊 Муҳокамалар чоғида келгуси йил учун долзарб бўлган масалалар ҳам кўриб чиқилди. Прогнозга кўра, 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 7,5 миллиард долларни, экспорт ҳажми эса 17 миллиард долларни ташкил этади. Инвесторларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги ишларни янада самарали ташкил этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Манба:
"Дунё" АА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мурожаатномасининг трансляциясини 29 декабрь, сешанба куни соат 11:00 да қуйидаги телеканалларда:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston", "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "O'zbekiston tarixi", "Oilaviy", "Mening yurtim", "Sevimli", "Uzreport", "Milliy", "Zo'r TV" (ўзбек тилида);
"Toshkent", "Oilaviy", "Mening yurtim" (рус тилида);
"Dunyo bo’ylab", "Uzreport" (инглиз тилида);

шунингдек, Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида томоша қилинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Мукофот олганлар – бу йилги қаҳрамонларимиз, мукофот олганлар – бефарқ бўлмаган одамлар

Президент: Награжденные – наши герои в этом году, люди, радеющие за свое дело

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter