Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.3K photos
4.8K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
2021 йилда Германия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Россия ва бошқа давлатлар билан амалга оширилаётган 48 та лойиҳалар доирасида 260 млн. долларлик хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғининг фуқароларга мурожаати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСАКАДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА КЎРИБ ЧИҚИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони қанча?

2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Андижон вилоятида саноат корхоналари ва ташкилотлари сони 8 минг 411 тани ташкил этган.

манба: andstat.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида нечта янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди?

2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 1 368 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 054 тани ташкил этмоқда.

2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларга эга бўлган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 268 та
Андижон вилояти – 139 та
Фарғона вилояти – 136 та
Тошкент вилояти – 117 та

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Ҳоким кубоги соҳиблари тақдирланди

Вилоятимизда давом этаётган спорт ойлиги доирасида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти қошида спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланувчи ёшлар иштирокида вилоят ҳокими кубоги учун мусобақалар ўтказилган.
Бугун ушбу мусобақаларда ғолиб бўлган ёшлар вилоят ҳокимлигининг масъуллари иштирокида тақдирланди ва уларга вилоят ҳокими кубоги ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА "МУХАММАД-МУСЛИМ" НМТТ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Олтинкўл тумани Далварзин маҳалласида давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Тадбиркор Мухайё Шокирова томонидан амалга оширган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 2 млрд. 425 млнни ташкил этиб, шундан, 1 млрд. 150 млн сўм банк кредит маблағлари ҳисобидан ва 1 млрд. 275 млн. сўм ўз маблағлари ҳисобидан. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти жами 100 та болажонларни бағрига олишга мўлжалланган. Бугун ушбу муассасанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, муассасанинг келгуси фаолиятига омад ва муваффақиятлар тилади.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгуси йилга мўлжалланган вазифалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари 2021 йил ҳам иқтисодиёт учун осон бўлмаслигини, шу боис инвестициялар жалб қилиш ва экспорт прогнозларини таъминлаш учун ҳозирданоқ чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳаларини сифатли амалга ошириб, иқтисодиёт ўсишига қўшимча захира яратиш, экспортолди молиялаштиришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Обсуждены результативность проводимой работы и задачи на следующий год в сфере инвестиций и внешней торговли.
Глава государства отметил, что 2021 год также будет непростым для экономики, в связи с чем необходимо уже сейчас принимать меры по привлечению инвестиций и обеспечению экспорта.
Даны указания по качественной реализации инвестпроектов, созданию дополнительных резервов для роста экономики, налаживанию системы предэкспортного финансирования.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter