Мен боламан ва менинг ҳам ҳуқуқларим бор!
«Замин» халқаро жамоат фонди, UNICEF ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан 13 ноябрь куни Андижон вилоятидаги барча мактабларда «Мен боламан ва менинг ҳам ҳуқуқларим бор!» мавзусида очиқ дарслар бўлиб ўтди.
Очиқ дарсларда ўқувчилар ўз ҳуқуқларини билиш билан бир қаторда бурчлари ва мажбуриятлари билан ҳам танишдилар.
Замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилган очиқ дарслар волонтёрлар томонидан тайёрланган интерактив ўйинлар билан янада эсда қоларли ўтди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Бугунги сифатли таълим — эртанги келажак
Бугун Жалақудуқ туманининг Сўфиқишлоқ маҳалласида жойлашган 1 умумий ўрта таълим мактабида қурилиш таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди. Мазкур мактаб 840 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий қурилиш таъмирлаш ишлари учун 5 млрд. 334 млн сўм маблағ сарф этилди. Қурилиш таъмирлаш ишлари “Сифат мадад қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Мактаб биносининг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб мактабда ўқувчилар ва ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

4 нафар ёшлар суд залидан оиласи бағрига қайтди
Андижонлик фуқаролар Р.М. ва Э.И. га Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди, А.Ш. га Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари, Х.Д. Жиноят Кодексининг 127-моддаси 3-қисми ва 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан айблов эълон қилинган.
Бугун судда Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши кафиллиги асосида фуқаро Р.М, Э.И ларга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланди. Х.Д Жиноят Кодексининг 72-моддаси тартибида шартли синов берилди. А.Ш жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Ёшларимиз Вақтида эгри йўлдан тўғри йўлга қайтиб, адашганини тан олди. Иттифоқ кафиллиги эса уларни янги ҳаётга оиласи бағрига қайтарди.

Талабалар ақл жангида беллашдилар
Вилоятимизда эълон қилинган «Ёшлар ойлиги» доирасида Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Андижон «вилоят ҳокими кубоги» учун олий таълим муассасаларидаги талаба ёшлар ўртасида «Брейн ринг» интеллектуал мусобақаси ўтказилди.
Қизиқарли ва қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган мусобақада Андижон давлат университетининг «Универсал» жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиблари ҳамда совриндорлари 17 ноябрь куни Ёшлар марказида бўлиб ўтадиган тантанали маросимда тақдирланадилар.
Фото: Ёшлар ишлари Агентлиги Андижон вилояти Бошқармаси матбуот хизмати