Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.74K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Президент қарори ижроси таъминланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4102-сонли Қарори асосида вилоят прокурори бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жалақудуқ туманидаги ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитлари ўрганилиши давом эттирилди.
Унда, асосий эътибор ҳудуддаги аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, аҳолининг табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви билан таъминланганлиги ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бино томида ташкил этилган иссиқхона

Санграобод маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Сарварбек Маъмуров нотабиий ишга қўл урди. У бино томида гидропоника, яъни томчилатиб суғориш усулида иссиқхона ташкил этди. Тадбиркор 5,2 сотих жойда ташкил этган иссиқхонасининг том қисмини ёпиш учун 30 млн. сўм миқдорида кредит ва электр таъминоти бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тадбиркорнинг мурожаати юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб, шароитларни кўздан кечирди. Шу ерда қашқадарёлик ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлди. Турли соҳаларда ўқиётган ва ишлаётган йигит-қизларнинг фикрлари эшитилди. Таклифлари маъқулланиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр молодежи в городе Карши и осмотрел созданные в нем условия. Здесь состоялась встреча с представителями подрастающего поколения кашкадарьинцев.
Состоялась открытая беседа о беспокоящих молодых людей вопросах, включая обеспечение их занятости и содержательного досуга. Заслушаны мнения учащихся и трудящихся в различных сферах юношей и девушек. Ответственным лицам даны поручения по прозвучавшим на встрече предложениям.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#фоторепортаж

Андижоннинг энг сўлим гўшаси бўлган Хонобод шаҳрида куз

Фото
: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram