Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.2K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Жалақудуқ тумани 3-сектор ҳудудида шағаллаш ишлари олиб борилмоқда

2020 йил 11 ноябрь куни Жалақудуқ тумани ҳокими Х.Латипов ҳамда 3-сектор раҳбари Ғ.Алимовлар бошчилигида сектор ҳудудида жами 2 минг 100 метр узунликда шағаллаш ишлари олиб борилди.
Шулардан, Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини Осойишта кўчасида 350 метр, Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини Уйғур кўчасида 798 метр, А.Раҳмонов маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол кўчасида 862 метр узунликдаги кўчаларда шағаллаш ишлари олиб борилди.
Шағаллаш ишларига жами 14 та техникалар жалб этилган бўлиб, шулардан Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2 та техникаси қолган 12 та ёрдамчи техникалардан иборат. Лой кўчаларни шағаллаш ишлари режа графиги асосида босқичма босқич давом этмоқда.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши Раиси Абдулла Абдуллани қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ҳамда Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Меҳмон Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган доимий кўмак учун миннатдорлик билдирди ҳамда мамлакатимизнинг Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий жараёнларга жалб этишга қўшаётган ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял Председателя Высшего совета национального примирения Афганистана Абдуллу Абдуллу.
В ходе встречи были рассмотрены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества, а также содействия мирному урегулированию конфликта в Афганистане.
Гость выразил признательность за постоянное содействие и особо выделил вклад Узбекистана в вовлечение Афганистана в региональные торгово-экономические процессы.

#Mirziyoyev #qabul #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ VIII ҚУРУЛТОЙИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи видеоконфренц алоқа тизими бўйича Тошкент шаҳрида 2020 йил 11 ноябрь куни ўтказилди.
Қурултой ишида қатнашиш учун Андижон вилоятидан 29 нафар делегат сайланган ва 3 нафар касаба уюшма ходимлари таклиф этилган. Жами 32 нафар.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоят ҳокими раислигида вилоятдаги ёғ-мой корхоналари инвесторлари ҳамда раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди

“Андижон ёғ-мой” АЖ — 1906 йилда ташкил қилинган. Корхонанинг 58,36 % улуши Давлатга, 41,64 % эса бошқа таъсисчиларга тегишли. Умумий ер майдони 11,7 гектарни ташкил қилиб, шундан 36 минг 786,1 кв. метр бино-иншоотларни ташкил этади.
Корхона томонидан ўсимлик ёғи, хўжалик совуни, шрот ва шелуха ишлаб чиқарилиб, бугунги кунда 520 нафар ишчилар ишлаб келмоқда. Ўтган йили корхонада 559 та ишчи фаолият юритган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлигиМАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Пандемия шароитига қарамай, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Ҳудудларда янги корхоналар, турар жойлар бунёд қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев шундай ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Работа по восстановлению и развитию экономики, улучшению жизни народа продолжается, несмотря на пандемию. В регионах строятся новые предприятия, жилые массивы.
Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с ходом этой работы отбыл в Кашкадарьинскую область.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармонига асосан, Қўрғонтепа туман ИИБ томонидан аҳоли вакиллари учун оммавий спорт машғулотлари жараёнлари ташкил этилмоқда.

Видеоматериал
: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида “Ватанни севмоқ – иймондандир” ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Видеоматериал: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Молия бош бошқармаси ва унинг тизимининг вакант лавозимларига очиқ танлов эълон қилинади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали Андижон вилоят ҳокимлигининг молия Бош бошқармаси билан ҳамкорликда молия Бош бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларида мавжуд бўш лавозимларга энг муносиб ва малакали кадрларни жалб этиш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram