Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Олтинкўл туманида “Таъминот ишонч гавҳари” МЧЖ томонидан катта лойиҳа тақдим этилди

Жорий йил 23 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманида бўлди. Туманда “Таъминот ишонч гавҳари” МЧЖ томонидан амалга оширилиши режалаштирилган умумий қиймати 79 млрд 560 млн сўм бўлган бизнес лойиҳа билан танишди. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа асосида йилига 500 минг тонна ун, 3 минг тонна маҳсулот жойланиш имкониятига эга бўлган музлатгич, 500 минг дона эркаклар кийими ва 10 минг дона қоп ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона ташкил этилади. Корхона ўз фаолиятини бошлаши натижасида 605 нафар ишсиз фуқаролар муайян иш ўрни билан таъминланади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Экологик рейд хашари ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Яна 14 нафар битирувчилар бошланғич сармояга эга бўлди

2020 йил 22 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида бўлиб муассасада янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрилиши, жумладан, мактаб ўқувчилари учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ҳар бир синф хонасини янги ва замонавий парта ва стуллар ҳамда дарс машғулотларини янада сифатли олиб борилиши учун электрон доскалар билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган эди. Бугун, 24 август куни Ш.Абдураҳмонов муассасада берилган топшириқлар асосида олиб борилаётган амалий ишларни кўздан кечирди. Бундан ташқари мазкур муассасани тамомлаб касб-ҳунар эгаллаган 11-синф битирувчиларининг 14 нафарига тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳар бир битирувчига сармоя учун 5 млн сўмдан кредит маблағларини топширди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокими 23 август куни Бўстон туманида бўлди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Бўстон туманида “ЕVRO EКFIN” МЧЖ кластери томонидан амалга оширилаётган янги йирик лойиҳа билан танишди. Германия технологияси асосида Сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 37.5 млн АҚШ долларлик ушбу лойиҳа орқали туманда 2000 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Мазкур корхона 2021 йил ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
10 минг нафарга яқин тиббиёт ходимлари малака оширдилар

Пандемия таъсирини бартараф этиш учун энг аввало, тиббиёт ходимларининг бу борадаги билимлари мукаммал бўлмоғи керак.Ана шу мақсадда Андижон тиббиёт институтида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида фаолият юритувчи 9651 нафар тиббиёт ходимлари қайта ўқитиш курсларига жалб этилди.

Батафсил: https://xs.uz/uzkr/post/10-ming-nafarga-yaqin-tibbiyot-khodimlari-malaka-oshirdilar

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоятимизда барча соҳа вакиллари эътиборда

Юртимиз кўчаларининг озодалиги ва ободонлиги, атроф-муҳит озодалигини таъминлаш йўлида эрта кеч, қишин-ёзин тинмай меҳнат қилиб келаётган Ободонлаштириш ходимларининг хизмати беқиёс.
Андижон вилоят ободонлаштириш бошқармаси ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вилоят ҳокимлиги ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан жорий йилнинг 23 август куни Андижон шаҳридаги 100 дан ортиқ ишчи ходимларнинг иш жойига бориб, миннатдорчилик билдириб, ичимлик суви, егулик ва тиббиёт ниқобларини тарқатдилар.
Бу каби хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram