Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.8K photos
4.95K videos
9 files
11K links
Download Telegram
Андижонда "Ёш гвардиячи" ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди
••••••••••
“Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Андижон вилояти босқичи ўтказилди. Ушбу босқичда вилоятимиздаги шаҳар ва туманларда ғолибликни қўлга киритган жами 16 та жамоа иштирок этди.

Иштирокчилар низом талабларида кўрсатилган 10 та шарт асосида беллашдилар. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақанинг якуний натижаларига кўра:

3-ўринни - Булоқбоши туманидаги 55-ИДУМнинг «Ватанпарварлар» жамоаси,

2-ўринни - Асака туманидаги 25-ИДУМнинг «Бобурийлар» жамоаси,

1-ўринни - Бўстон туманидаги 48-ИДУМнинг «Темурбеклар» жамоаси қўлга киритди. Вилоят босқичи ғолиблари мусобақанинг республика босқичи йўлланмасига эга бўлдилар.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

(Давоми кейинги постда)
(Матннинг боши олдинги постда)

Бундан ташқари, мусобақада ўзининг дўстона қарашлари, интизоми, саф тайёргарлиги ҳамда билимдонлиги билан ажралиб турган жамоаларга турли номинациялар бўйича дипломлар топширилди.

Маълумот учун, ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад ўқувчи ёшларни ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қолаверса ташаббускор, шижоатли ёшларни бирлаштириш, уларнинг интеллектуаль ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган.

Тадбирлар Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида қўриқлаш бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси, ёшлар иттифоқи ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этиб борилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий либос - маънавият кўзгуси
•••••••••••••••
Андижонда "Миллийлик - миллатнинг ойнасидир" шиори остидаги фестивал тадбирлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбир "Миллий либос маънавият кўзгуси" мавзусида Қўрғонтепа туманидаги 2-сон касб ҳунар мактабида ташкил этилди.

Саҳифа: @andpress
Избосканда ҳайвонот боғи ташкил этилади
••••••••••••••
Вилоят ҳокими ташаббуси билан Избоскан туманидаги Лўғумбек қишлоғида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли даромадини ошириш ва аҳоли турмуш тарзини юксалтириш борасида амалий ишлар ташкил этилган.

Режалар доирасида қишлоқда жойлашган истироҳат боғида ҳам таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли кўнгилочар ўйингоҳларни ишга тушириш бўйича ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, вилоят раҳбари ташаббусига кўра, мазкур истироҳат боғи ҳудудида ҳайвонот боғи ташкил этилиши режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress