Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
Хўжаобод туманида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Андижон давлат чет тиллари институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
——————
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиздаги умумтаълим мактабларида ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш ҳаракатлари йўлга қўйилган.

Жумладан, Хўжаобод тумани ҳокимлиги туманда таълим сифатини оширишда янги методик тажрибалардан оқилона фойдаланиш, мактаб битирувчиларини энг камида битта чет тилини мукаммал эгаллашларини таъминлаш ва олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада яхшилаш бўйича бир қатор ҳаракатларни илгари сурмоқда.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Андижон давлат чет тиллари институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ҳамда институт ректори томонидан ушбу меморандум мактабларда инглиз ва рус тилларидан ташқари, янги чет тилларини ўқитишни тажриба сифатида синаш, институтнинг етук ўқитувчилари иштирокида мактабларнинг фан ўқитувчиларига мастер-класслар ташкил этилиши, педагог кадрлар салоҳиятини ошириш, институт талабаларига мактабларда амалиётлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, фан олимпиадалари ўтказиш каби истиқболли режаларни кўзда тутишини ҳамда амалга оширилишини маълум қилиб ўтдилар.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимига билдирилган мурожаатга асосан Андижон шаҳрининг яна бир маҳалласидаги муаммолар бартараф этилмоқда.

Андижон шаҳрининг “Мустақиллик” маҳалласида ичимлик суви қувурини созлаш ҳамда йўлларни текислаш бўйича аҳоли вакиллари вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишган.

Ушбу ҳудудда қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар масъуллари бўлган МЧЖлар, йўл масаласида масъулиятсизликка йўл қўйишган.

Саҳифа: @andpress
Ёлғиз ва ёлғиз ҳолда яшаётган кексалар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишлари учун қўшимча чоралар кўрилмоқда
——————
Андижондаги барча шаҳар ва туманларнинг “Инсон” ижтимоий хизмат марказлари учун хўжалик ишларидан фойдаланилишга мўлжалланган 19 хилдаги ускуналар етказиб берилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан етказилган мазкур ускуналар ёрдамида вилоятимизда ёлғиз ва ёлғиз яшовчи 2 минг 990 нафар кексалар хонадонларидаги юмушларга кўмаклашилади.

Хусусан, куз-қиш мавсумида ўтин жамғариш, ёқишга тайёрлаш ва шу каби бошқа хўжалик ишларида ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўмаклар бериб борилади.

Саҳифа: @andpress
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: “Айрилиш” ҳудудидаги тошқин ичимлик суви эмас
——————
Ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳридаги, “Айрилиш” ҳудудида сув тошаётгани ва бу ҳолат ичимлик суви қувури ёрилгани билан боғлиқ эканлиги ҳақида хабар кузатилди.

Андижон “Сув таъминоти” МЧЖ ҳолатни яқиндан ўрганганида ушбу тошқин ичимлик суви қувуридан эмас, балки томорқа экинларини суғорувчи ариқдан, қайсидир нуқтадаги тўсилиш сабаб юзага келгани аниқланди.

Ҳолатни бартараф этиш ҳаракатлари бошқа мутасадди идора томонидан ташкил этилди.

@muslim_ibrokhimov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: давлат рамзини беҳурмат қилган ҳайдовчининг шахси аниқланди
——————
Ижтимоий тармоқларда “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси, юкхонага ортилган юклар устини тўсиш учун байроғимиздан (ёпқич сифатида) фойдалангани тасвирланган фото маълумот кузатилди.

Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ушбу автомашина Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли эканлиги аниқланди. Ҳолат бўйича тегишли тартибда ИИБ ҳамкорлигида ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қонунларимизда кўрсатилиганидек, бирор шахснинг давлат рамзларига ҳурматсизлик қилишда фаол ҳаракатлари аниқ ифодаланадиган бўлса, унда ушбу шахс давлат рамзларига ҳурматсизлик қилишда айбдор деб топилади. Ҳурматсизлик қилиш қонунга хилоф, ижтимоий хавфли ҳаракат сифатида қабул қилинади.

@muslim_ibrokhimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Футзал-2024: ФИФА вакиллари Андижонда
——————
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) вакиллари бугун Андижон вокзалида қарши олинди.

Кейинги йилда ўтказилиши кутилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатига Ўзбекистонимиз мезбонлик қилишидан хабарингиз бор.

Мундиалга тенг мазкур чемпионат ўйинлари Андижонда бўлиб ўтади. Бугунги ФИФА вакиллари ташрифи мезбон шаҳардаги тайёргарлик билан танишиш ҳамда барча якуний ҳулосаларни белгилашга қаратилади.

Саҳифа: @andpress
Хонободда олтин куз
——————
Саҳифамиз обуначиларидан юборилган махсус фоторепортаж.

Саҳифа: @andpress