Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Избоскан туманида 2020 йил ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ишлари бошланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳосил йиғиш мавсуми қизғин суратда

Олтинкўл ғаллакорлари қизғин ўрим мавсумини бошлади. Туманда 4210 гектар майдонда ғалла уруғи сепилган эди. Бу йил туманда ғаллакорлар томонидан 16531 тонна сара дон топшириш режалаштирилган эди. Бугун ўримнинг биринчи кунидаёқ “Жалабек дурдонаси” фермер хўжалиги дон сотиш режасини ортиғи билан бажаришга эришди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда коронавирус касаллигини юқтириб олган 2 нафар бемор буткул соғайди

Бугун, 5 июнь куни Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларнинг 2 нафари коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.
Андижон вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тузалган беморлар реабилитация учун юборилди.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги лойиҳа қиймати 15 миллион доллар бўлган «Экокерама» МЧЖ фаолияти билан танишди.
Корхона йилига 500 минг дона 20 турдаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга, ҳозирда 500 кишини иш билан таъминлаган.
Давлатимиз раҳбари бу корхонани кластерга айлантириш, карьерлар ажратиб бериб, камида 30 йиллик хомашё захираси билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился в Ферганском районе с деятельностью ООО "Экокерама" проектной стоимостью 15 миллионов долларов.
Предприятие способно выпускать в год 500 тысяч единиц сантехнической продукции, обеспечило работой 500 человек.
Глава государства подчеркнул необходимость превращения предприятия в кластер, выделения карьеров и обеспечения его минимум 30-летним запасом сырья.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мухтож оилаларга кўмак кўрсатилди

Хозирги пандемия даврида барча давлатлар бир бирларига ёрдам қўлини чўзмоқда. Хусусан бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Aндижон вилоят Кенгаши ҳамда Туркия давлатининг ТИКA халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда саховатли ишга қўл урилди.

Ёшлар ойлиги доирасида Aндижон вилоятида истиқомат қилувчи 100 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бирламчи тиббиёт воситалари ўз егаларига етказилди.

Мана шундай саҳоват тадбирлари "Ёшлар ойлиги" доирасида давом этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram