Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонободда фестивал шукуҳи ҳукм сурмоқда.

18-19-20 июль кунлари Хонобод шаҳрида бўлиб ўтадиган “Дунё садолари” халқаро эстрада санъати фестивалида кўплаб хорижий мамлакатлардан, шунингдек, юртимизнинг барча вилоят ҳамда шаҳарларидан санъат ва маданият аҳли иштирок этадилар.

Дастурга тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @andpress
Андижонда рекорд натижа

Президент мактабига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Кириш имтиҳонлари учун ҳужжат топшириш бўйича энг юқори кўрсаткич Андижонда қайд этилди.

Aндижон шаҳридаги Президент мактабига қабул қилинган ҳужжатлар сони 7000 тага етган.

Бу битта ўрин учун қабул қилинган ҳужжатлар 267 та ҳужжат тўғри келаётганини кўрсатади.

Ушбу кўрсаткич ҳозиргача мамлакатимиздаги энг юқори натижа саналади.

Энг қувонарлиси, бу ҳолат Андижон аҳлининг сифатли таълимга, билим олишга бўлган юксак эътибори ҳамда интилишидан далолат беради. Ҳозирда имтиҳонлар бошланган. Қўшимча маълумотлар кейинги хабарларда.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: @andpress
Андижонда “Дунё садолари” халқаро эстрада санъати фестивали доирасида республика саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танловда юртимизнинг барча ҳудудларида эстрада санъати йўналишида ижод қилаётган жами 40 дан ортиқ гуруҳлар ва яккахон ижрочилар қатнашдилар.

Танлов натижаларида 3 нафар ғолиблар саралаб олинади ва фестивалнинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими томонидан тантанали тақдирланадилар.

Ҳозирда экспертлар иштирокида танлов ҳакамлари томонидан ғолиблар аниқланмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент мактабига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Кириш имтиҳонлари учун ҳужжат топшириш бўйича энг юқори кўрсаткич Андижонда қайд этилди.

Кириш ҳужжатларини қабул қилиш, битта ўрин учун 267 тага тўғри келмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: @andpress
#Photoreportage

Андижонда “Дунё садолари” халқаро эстрада санъати фестивали доирасида республика саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: @andpress