Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.7K photos
4.93K videos
9 files
10.9K links
Download Telegram
Меҳр ва саховат куни

Президент Фармони билан ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронли бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирлари ўтказиш белгиланди.

Шу муносабат билан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан 35 нафар муҳтож хотин-қизларга замонавий кресло-аравачалар етказиб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Туман ҳокимлари томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

Улуғнор тумани ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда тумандаги ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туман ёшлари иштирок этишди.

Учрашувда ёшлар ўзларининг саволлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Йиғилиш давомида ёшлар асосан кредит олиш ҳамда ишга жойлашиш, моддий ёрдам бўйича мурожаат қилдилар.

Балиқчи тумани ҳоким ҳам туманнинг "Маллачек" маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган очиқ мулоқотда туман ҳокими ҳамда мутасаддилар ёшларнинг мурожаатларини тинглашди. Масъуллар бириктирилиб, ёшлар муаммолари ҳал этилди.

Булоқбоши тумани ҳокими "м.Исмоилий" МФЙда истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашув жараёнида ёшлар томонидан йўлланган кредит олиш, контракт тўловларини тўлаш, такрорий экин экиш учун ер олиш ишсиз ёшлар иш билан таъминланиш каби мурожаатлар йўлланди.

Барча учрашувларда жойида ҳал этиладиган муаммолар бартараф этилди. Муддат талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан эса тегишли ташкилотларга ижросини таъминлаш мақсадида топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида ободонлаштириш ишлари қизғин паллада

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МEҲР ВА САХОВАТ КУНИ

Хар ҳафтанинг жума куни "Меҳр ва саховат куни" этиб белгиланган. Шу муносабат билан Хўжаобод тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида якка тартибда таълим олаётган 10 нафар имконияти чекланган ўқувчиларни Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи томонидан тақдирлади.

Ушбу кун давомида Булоқбоши тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими тиббий ижтимоий хизматлар бўлими "Тошкечик" МФЙда яшовчи 1 нафар ногиронлиги бор фуқарога замонавий кресло аравачаси етказиб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ёшлар ойлиги доирасида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Андижон шаҳрида ёшларни бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи ёшлар ўртасида "Камондан ўқ отиш" мусобақаси бўлиб ўтди.

Қизиқарли тарзда бўлиб ўтган мусобақада ёшлар ўзларига керакли билимларни олишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok