Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
“АЛАМАЙДОН” ПОДСТАНЦИЯСИНИ ҚУВВАТИ ОШИРИЛДИ

Избоскан туманида жойлашган 110/6 кВ кучланишли “Аламайдон” подстанциясидаги Т-2 10 минг кВА бўлган куч трансформатори 2022 йил қиш мавсумида ўта юклама билан ишлаганлиги сабабли ушбу подстанцияни қувватини ошириш мақсадида захирадаги 16 минг кВА бўлган куч трансформаторига алмаштирилди.

Натижада “Аламайдон” подстанциясида қўшимча 6 минг кВАТ қувват оширилишига эришилди. Бу ўз навбатида куз–қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва Пахтаобод, Избоскан туманларида яшовчи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун хизмат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Меҳр ва саховат куни

Президент Фармони билан ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронли бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирлари ўтказиш белгиланди.

Шу муносабат билан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан 35 нафар муҳтож хотин-қизларга замонавий кресло-аравачалар етказиб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok