Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятининг демографик ҳолати бўйича дастлабки маълумотлар билан танишинг!

Андижон вилояти Статистика бошқармаси томонидан тайёрланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Сирдарёлик 200 нафар аёллар “Хонабод сиҳатгоҳи”да 1 ой давомида дам оладилар

Андижон вилояти хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Сардоба" сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари жабр кўрган Мирзаобод тумани Навбаҳор мфй аҳолиси билан учрашди.

Учрашув чоғида ушбу мусибат нафақат Сирдарёликларники балки Андижонликларнинг ва бутун Ўзбекистонликларнинг ташвиши эканлиги хусусида тўхталиб ўтди. Учрашув давомида Навбаҳор Мфй ҳудудида қад ростлайдиган шинам, барча қулайликларни ўзида мужассам қилган, алоҳида томорқасига эга бўлган, ўзбекона урф одатларга биноан тандур-ўчоқларига эга бўлган хонадонларнинг лойиҳаси билан таништириб ўтди.

Шунингдек, Андижон вилояти хокими ҳудуддаги уй эгаларининг назорати остида мазкур уйлар 1 ой муддатда битказилишини, бу муддат ичида Навбаҳор мфй аёллари эса Андижон вилояти Хонабод шаҳрининг сўлим масканларида хордиқ чиқаришларини айтиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Саҳарликка асалга маринадланган товуқ қанотларини пишириб кўрдингизми?

Ушбу таомни тайёрлашдан 24 соат аввал товуқ қанотларини маринадлаб қўйиш керак бўлади. Бу сиздан ҳар доимгидан кўпроқ ҳаракат талаб қилса-да, натижа шунга арзийди.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

1) Пиёз — 1 дона
2) Чили қалампири — 1 дона
3) Занжабил
4) Aсал — 5 ош қошиқ
5) Соя соуси — 2 ош қошиқ
6) Товуқ қанотлари — хоҳишга қараб

Тайёрланиш жараёни:

1) Пиёзни майда “кубик”, чили қалампирини юпқа думалоқ шаклда тўғранг, занжабилни майдаланг.
2) Пиёз, чили, занжабил, асал, сояни қўшиб аралаштиринг.
3) Товуқ қанотларини аралашмага ботириб, шиша идишга солинг, қандолат “пакет”ига ўраб музлатгичга қўйинг (24 соат турсин).
4) Маринадланган товуқ қанотларини товага ўсимлик ёғи солиб, 20 дақиқа давомида яхшилаб қовуринг.
5) Сўнгра 180 даража қизиган печга 10-15 дақиқага қўйинг.
6) Мазкур товуқ қанотларини салат ёки гарнир билан қўшиб йейиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Эртага, 17 май куни Андижонда қандай ОБ-ҲАВО кузатилмоқда?

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10-15°, кундузи +22-27° даража бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси

«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар
_____________________

🌆Оғиз очиш дуоси

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Instagram |Telegram
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади.
Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик ва амалга оширилаётган ишлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства искренне поздравил Президента Республики Казахстан с днем рождения.
С особым удовлетворением отмечены налаженное эффективное взаимодействие и осуществляемая практическая работа по ликвидации последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Бугундан бошлаб:

✈️ Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) тикланади;

🚉 Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйилади.

Бунда авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

📌 Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланган.

🚫 Мазкур Вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

🚙 Шунингдек, шахсий автомобилларда қуйидаги тартибда ҳаракатланиш мумкин:

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда – Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланиши мумкин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда – автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз (стикерсиз) фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши мумкин.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚИСҚА ВАҚТ ИЧИДА СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА БУНЁДКОРЛИКНИНГ AНДИЖОНЧА НАМУНАСИ ҚАД РОСТЛАЙДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятидаги қуёнчилик кластери фаолияти билан танишиб оламиз!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳамда унинг шаҳар ва туманлари қачон ташкил топган?

1. Андижон шаҳри
– 1946 йил
2. Хонобод шаҳри – 1972 йил
3. Андижон тумани – 1926 йил
4. Асака тумани – 1926 йил (1970 йил қайта ташкил этилди)
5. Балиқчи тумани –1926 йил
6. Бўстон тумани – 1950 йил (1964 йил қайта ташкил этилди)
7. Булоқбоши тумани – 1992 йил
8. Жалақудуқ тумани – 1926 йил (1973 йил қайта ташкил этилди)
9. Избоскан тумани – 1926 йил
10. Мархамат тумани – 1926 йил (1970 йил қайта ташкил этилди)
11. Олтинкўл тумани – 1939 йил (1963 йил қайта ташкил этилди)
12. Пахтаобод тумани – 1936 йил (1970 йил қайта ташкил этилди)
13. Улуғнор тумани – 1973 йил
14. Хўжаобод тумани – 1926 йил
15. Шаҳрихон тумани – 1926 йил
16. Қўрғонтепа тумани – 1926 йил

Андижон вилояти – 1941 йил 6 мартда ташкил топган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ш.АБДУРАҲМОНОВ ТАЛОФАТДА ЖАБР КЎРГАН НАВБАҲОР МФЙ ҲУДУДИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИБ АҲОЛИ БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Э Ь Л О Н !

Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати веб ресурслари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўйича бўйича мутахассис лавозимига муносиб номзод кераклигини эьлон қиламиз.
Кўрсатилаётган номзодлар рус ва инглиз тилларини билиши керак. Номзодлар маьлумотларини белгиланган тартиб асосида 2020 йил 25 май кунига қадар вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматига юборишингиз сўралади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
Матбуот хизмати.



Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинади

Самозанятые будут освобождены от подоходного налога

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сирдарёлик 196 нафар аёллар ва болалар Андижон вилоятига олиб келинди

Бугун, Сирдарё вилояти Сардоба сув омбори фожеаси туфайли хонадонлари талофат кўрган 196 нафар хотин-қизларни ва болаларни соғлигини тиклаш мақсадида Андижон вилоятига олиб келинди. Уларни вилоят темир йўл вокзалида кутиб олинди.

_______

196 женщин и детей из Сырдарьи привезли в Андижанскую область

Сегодня 196 женщин и детей, чьи дома были повреждены в результате трагедии на Сардабинском водохранилище в Сырдарьинской области, приехали в Андижанскую область для восстановления здоровья. Их встретили на региональном вокзале.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram