Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Бугун 17 май куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими олиб борди. Унда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш масаласи кўрилди.

Мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутган мазкур сиёсий жараённи адолатли, холисона, ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида ўтишида округ сайлов комиссияси аъзоларининг ўрни муҳим саналади. Сессияда Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этиладиган округ комиссияси аъзолигига номзодлар таништирилиб, тавсия этилиши юзасидан овозга қўйилди.

Шунингдек, сессия ишида вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимлари томонидан йилнинг биринчи чораги давомида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Кун тартибига қўйилган қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги ҳамда вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш масалаларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбарининг маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарори ижроси юзасидан жорий йил май ойига қадар амалга оширилган ишлар бўйича вилоят сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, вазифалар белгилаб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбоши туманда ички кўчаларни шағаллаштириш ишлари бошланди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида ўтказилган йиғилишда 2023 йилнинг 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар "Вилоятнинг шаҳар-туманларида ички кўчаларни шағаллаштириш бўйича амалиёт махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш" ойлиги деб эълон қилинди.

Шу давр ичида Булоқбоши туманида 6 та маҳаллада жами 4.6 км ички кўчаларни шағаллаштириш белгиланган.

Бугундан бошлаб туман ҳокими Ў.Мамуров ва сектор рахбарлари назоратида зарур техникаларни жалб қилган ҳолда тизимли равишда мазкур кўчаларни шағаллаштириш ишлари бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳамат туманида секторлар раҳбарлари бошчилигида туманнинг «Қушчи», «Пахтакор» ва «Тош йўли» маҳаллаларида шағаллаш ишлари олиб борилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
2023 йилнинг 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар "Вилоятнинг шаҳар-туманларида ички кўчаларни шағаллаштириш бўйича амалиёт махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш" ойлигига старт берилди.

Фармойиш билан белгилаб берилган ушбу жадал бир ойлик давомида туманлардаги ички кўчаларнинг таъмирталаб барча йўллари шағаллаштирилиши белгилаб берилди.

Ушбу топшириқ ижроси юзасидан Избоскан туманида амалий ишлар бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok