Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.1K subscribers
44.3K photos
5.22K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
АҲОЛИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАШ…

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда соҳага алоқадор ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислар билан мулоқот ўтказди.

Унда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз ҳамда сифатли таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилди.

Хусусан, 2023 йилнинг август ойига қадар бажариладиган ишларнинг режаси билан танишди.

Ушбу давр ичида 581 та трансформатор пункти ҳамда 780 та носоз трансформаторлар таъмирланади.

102 та юклама билан ишлаётган трансформатор пунктининг қуввати оширилиб, 28 та трасформатор заҳирасини яратишга эришилади.

Натижада 217 минг аҳоли хонадонлари, 2 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа мажмуаларининг электр таъминоти яхшиланади.

Шунингдек, мутахассисларнинг ҳудудларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳамда аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш борасидаги лойиҳалари билан танишди.

Бу борадаги ишларни сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон янада озода шаҳарга айланади

Батафсил
: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни кунларда Андижонда воллейбол бўйича 18 ёшгача бўлган йигитлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

18 майга қадар давом этадиган мусобақада 24 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Қайд этилганидек, охирги уч йилда камбағалликни қисқартириш бўйича алоҳида тизим жорий қилиниб, молиявий инструментлар, инфратузилма масалалари ҳал қилинди.

Жорий йил бошида туманлар 5 та тоифага ажратилиб, ҳар бирига шароитига қараб енгилликлар берилди.

Ҳар йили оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар ажратилмоқда.

Натижада ўтган йили 1 миллион нафар, 2023 йилнинг биринчи чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди.

“Учта дафтар” ва Ижтимоий ҳимоя реестри орқали 2 миллион 300 минг муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган ватандошларимиз моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳар йили 100 мингта замонавий корхона ишга тушмоқда. Уларга 300-400 минг малакали мутахассис керак. Шунингдек, хусусий секторда йилига 200 мингта бўш иш ўрни пайдо бўлмоқда.

Лекин касб-ҳунар мактаблари, коллеж, техникум ва мономарказларда бунча малакали мутахассисни тайёрлашга салоҳияти ҳали етарли эмас.

Охирги беш йилда тадбиркорлар сони 285 мингдан 590 мингтага кўпайди. Бу битта туманда 2,5 мингдан ортиқ ёки бир маҳаллада 50 нафардан тадбиркорлар синфи шаклланди дегани.

Президент жойларда тадбиркорлар билан манфаатли ҳамкорлик қилиниб, улар қўллаб-қувватланса, туманда, маҳаллада бандлик масаласини ҳал қилиш учун имкониятлар янада кўпайишини таъкидлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳар йили касб-ҳунарга ўқитишга 200 миллиард сўм ажратилаётгани, аммо бу маблағлар тадбиркорлик субъектларининг мутахассисларга эҳтиёжи билан боғланмагани кўрсатиб ўтилди.

Худди шундай, тадбиркор ҳам йилига катта харажат қилиб, ўзи учун минглаб мутахассис тайёрлашга мажбур. Лекин бунда давлат қўллаб-қувватлови керак.

Президент аҳоли бандлигини таъминлаш ва малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорликка янада кенг имкониятлар яратиш ва молиявий рағбатлар тақдим этиш зарурлигини қайд этди.

Шу мақсадда 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади.

Дастурга 2023-2024 йилларда жами 1 миллиард доллар ажратилади.

Бу маблағлар ҳисобидан:

- камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади;

- тадбиркорнинг “амалий мономарказ” ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади. Жумладан:

- камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;

- камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;

- 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.

Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади. Хусусан:

- улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;

- уларга қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;

- қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;

- барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади;

- божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, дастурда иштирок этаётган тадбиркорларга божхона расмийлаштируви пайтида “яшил йўлак” тартиби қўлланилади.

Дастурга кирган тадбиркорларга инфратузилма, ер ва бино-иншоотлар билан таъминлашда қўшимча енгилликлар берилади:

- ер, бино-иншоотларни аукцион орқали хусусийлаштиришда бўлиб тўлаш имконияти яратилади;

- қиймати 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳалар бўйича инфратузилма харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Солиқ ва божхона имтиёзлари тўлиқ берилишини, арзон кредитлар ўз вақтида ажратилишини таъминламаган раҳбарларга жавобгарлик чоралари кўриб борилади.

Давлатимиз раҳбари ушбу тизим бир марталик иш эмас, давомли жараён бўлиши зарурлигини қайд этди.

Вазирлар Маҳкамаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Иқтисодиёт ва молия вазирликларига жойларга чиқиб, тадбиркорлар кўтарган муаммо ва таклифларни ўрганиш ва уларга кўмаклашиш топширилди.

Мутасаддилар олдига йил якунига қадар ушбу янги тизим асосида 550 минг аҳолини ўқитиб, камбағалликдан чиқариш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой тажрибасини ўрганиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Маълумки, шу мақсадда Хитойдан тажрибали экспертлар мамлакатимизга олиб келинди, Ўзбекистон делегациялари Хитойга бориб келди. Натижада 18 та йўналишда манзилли лойиҳалар тайёрланди.

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Бунда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.

Мутасаддиларга хитойлик экспертлар билан бирга танлаб олинган 14 та туманни камбағалликдан чиқариш учун комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Хитой марказлари билан ҳамкорликда ҳоким ёрдамчиларини ўқитиш, яхши натижага эришган камида 200 нафар салоҳиятли ҳоким ёрдамчиларини Хитойга амалиёт ўташга юбориш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудудлар мутасаддиларининг янги тизим асосидаги ишларни қандай ташкил этиши юзасидан ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
ЧЕМПИОНЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ...

Юртимизда қарийб икки ҳафта давом этган бокс биринчилиги ўз ниҳоясига етди. Мазкур чемпионатда терма жамоамиз ўз рекордини янгилади, Бокчиларимиз 5 та олтин 2 кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган умумжамоа ҳисобида дунёда тенгсиз эканлигини намойиш этдилар.

Терма жамоа сафида финал босқичига етиб борган Андижон фарзанди Ҳасанбой Дўсматов -51килограмм вазн тоифасида франциялик Биллал Беннамага қарши рингга кўтарилди.

Беллашувнинг илк раундида боксчимиз рақибини нокаутга учратиб, илк бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионати-2023 нинг энг яхши боксчиси, деб топилди.
Шунингдек, оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов ҳам Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида -109 килограмм вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди.

Атлетимиз даст кўтариш машқида 177 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда жаҳон рекорди соҳибига бу сафар олтин медаль учун 228 кг етарли бўлди.

Шу тариқа, Руслан иккикураш натижасига кўра 405 кг билан энг яқин таъқибчисини 6 килограмга ортда қолдириб, ушбу вазн тоифасида барча рақибаларидан устун эканлигини яна бир карра кўрсатди.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган анжуманда ҳар икки чемпионни голиблик шоҳсупасига кўтарилганлиги билан қутлаб, самимий тилаклар билдирди. Уларга яна бир бор ишонч билдириб, вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Чемпионлар юрти Андижон!

Ўсмир ёшлар ўртасида спортнинг ММА тури буйича Тошкент шахрида Республика чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда Андижон вилоят терма жамоасидан 70 нафар спортчи катнашди 10 та олтин 8 та кумуш 7 та бронза медаллари соҳиби бўлишди.

Умумий ҳисобда Андижон вилояти терма жамоаси биринчиликни олиб кубокни қўлга киритди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok