Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Эндиликда Хонобод шаҳрида вилоят ҳокимининг кўрсатмаларига асосан хорижий тилларни биладиган иқтидорли ёшлардан иборат «Гид таржимон» гуруҳи фаолияти йўлга қўйилади

Маълумки Хонобод шаҳрида туризмни ривожлантириш борасида Президентимиз топшириқларига ва вилоят ҳокимимиз кўрсатмаларига асосан бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Бугун ана шундай амалий ишлар давоми сифатида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Максумов, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ҳамда шаҳар прокурори Б.Каримовлар шаҳардаги ихтисослаштирилган мактаби ҳамда умумтаълим мактабларидаги хорижий тилларни ўрганаётган ҳамда хорижий тиллар бўйича даражага эришган иқтидорли ўқувчилар билан мулоқот ўтказди.

Мулоқот аввалида Хонобод шаҳар ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари томонидан ташкил этилган «Гид таржимон » гуруҳининг чиқишлари билан бошланди. Унда шаҳар тарихи ҳамда мавжуд туризм салоҳияти юзасидан инглиз, рус, турк, корейс, немис тилларида маълумотлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг очиқ мулоқотларга ўтилиб ушбу гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш, ўқувчиларга устозларни бириктириш шунингдек аниқ режалар асосида қўшимча ўқув курслари ва амалиётларни жорий этиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.

Мулоқот давомида вилоятимиздаги Андижон давлат чет-тиллари институтининг проректор ва устозлари ҳамда шаҳардаги меҳнат фахрийлари сўз олиб фаолияти йўлга қўйилаётган ушбу "Гид таржимон" гуруҳи ва бугунги очиқ мулоқот юзасидан ўзларининг фикрларини билдириб ўтдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихонда чет тили ўқитувчилари билан мулоқот бўлиб ўтди

Президентимиз томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшларини "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, битирувчилар мактабни 2 та хорижий тилни ўзлаштирган ҳолда камида битта ҳунарни ўрганиб, тамомлашлари юзасидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилган эди.

Ушбу ташаббусларни мактабларда жорий этиш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари Н.Мўминов ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Г.Омоновалар Шаҳрихон ва Асака туманларида фаолият олиб бораётган чет тили ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Учрашувда бугунги кунда камида 2 та хорижий тилни билиш заруриятга айланаётганлиги, меҳнат бозорларида чет тилларини ўзлаштирган кадрларга бўлган талаб юқорилиги, шу сабабли мактабларда хорижий тилларни самарали ўқитиш бугунги куннинг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.

Мулоқот асносида кун тартибидаги ушбу муҳим масала юзасидан ўқитувчи-мураббийларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
11-16 февраль куни Сербиянинг Белград шаҳрида спортнинг "ММА" тури бўйича жаҳон чемпмонати бўлиб ўтди.

Мазкур чемпионатда 67 та мамлакатдан спортчилар иштирок этдилар.

Чемпионатда 6 та андижонлик спортчилар қатнашди.

Андижонлик Тоштурғунов Муҳаммадали ҳамда Анваржонов Асрорбек олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлдилар.

Вилоят ҳокимлиги спортчиларнинг келгуси фаолиятида зафарлар тилайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят делегацияси томонидан Шенжень ва Хонгяли шаҳарларида бир нечта компания вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди ҳамда муқобил энергия тизими бўйича маҳсулот етказиб беришув ва ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар уюштирилди.

Жумладан, куннинг биринчи ярмида вилоят делегацияси, телекомуникация жиҳозлари, маиший электротехника, смарт қурилмалар ва қуёш панелларининг турли хил бутловчи қисмларини дизайн қилиш, яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи жаҳонга машҳур “Huawei Technologies Co., Ltd” компанияси бош офисига ташриф буюрдилар ва компания вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Музокаралар давомида, компания вакилларига Андижон вилоятининг ўзига хос иқлими ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Компаниянинг 6 нафар малакали мутахассислари томонидан йирик ишлаб чиқариш корхоналарига ўрнатиладиган қуёш панелларини синовдан ўтказиш ва улардан фойдаланиши бўйича вилоятда жорий йилнинг июнь ойида бир ҳафталик ўқув курслари ташкил қилинишига келишиб олинди.

Сўнг, вилоят делегацияси Хонгяли шаҳрида жойлашган “Shuili Fadian Shebei Co, Ltd” компаниясида бўлдилар.

Вилоят делегацияси ушбу компаниянинг ишлаб чиқариш биносига ташриф буюриб, компания томонидан Эрон ва Индонезия давлатларига буюртма асосида тайёрланаётган гидро электр станцияларини иш жараёнини кўздан кечиришди. Жараён давомида, компания мутахассислари ишлаб чиқариш босқичлари бўйича делегациянинг барча саволларига батафсил жавоб беришди.

Шундан сўнг, музокара столи атрофида компания раҳбарияти билан келгусидаги иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Андижон вилояти тўғрисидаги маълумотлар компания вакиллари томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди ва келгусидаги режалар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Куннинг иккинчи ярмида делегация ўрта ва кичик хажмдаги сув турбиналари ишлаб чиқарувчи “Hongya Power Generating Equipments to Utilities Limited.” компанияси фаолияти билан танишдилар.

Ушбу компания рахбарияти жорий йилнинг апрел ойида вилоятга ташриф буюриши ва вилоятнинг Андижон, Балиқчи, Бўстон, Улуғнор туманларининг мазкур соҳа бўйича имкониятлари билан танишиб, ўз таклифларини билдиришини таъкидлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЁШЛАР ТЕРРОРИЗМ ВА ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ...

Aндижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида “Ёшлар терроризм ва ёт ғояларга қарши” мавзусида талаба-ёшлар билан мулоқот ўтказилди.

Барчамизга маълумки, шифокорларда “касални даволагандан кўра, олдини олмоқ осон”, деган пурмаъно фикр бор.

Шунинг учун ҳам улар доимо беморларга ташхис қўйганларида «касални ўтказиб юборибсиз, шуни олдинроқ келиб текширтирсангиз ва биринчи аломатлари сезилгандаёқ олдини олсангиз бўлар эди, мана энди буни даволаш узоқ муддатга чўзилади ва қийинлашади», деб айтади.

Ҳақиқатан ҳам ҳар қандай иллат хоҳ у жисмоний ёки маънавий бўлсин ўз вақтида олди олиниб, унга қарши курашилса, керакли натижага эришиш осон бўлади.

Тадбирда диний-экстремистик оқимларнинг ғоявий мақсади, юрт тинчлиги ва ривожига таъсири ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Aфсуски ижтимоий тармоқлар орқали ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, онгни заҳарлашга қаратилган маълумотларни қабул қилиб, оқибатда турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётган ёшлар ҳам учрётганлигига эътибор қаратилди.

Шунингдек очиқ мулоқот давомида муқаддас Қуръон оятлари ва пайғамбаримиз ҳадисларини ўз манфаатлари йўлида нотўғри талқин қилиб, мамлакатимиз ёшларини ўзларининг жирканч мақсадлари йўлига бошлаётганликлари аянчли оқибатлари мисоллар асосида талқин этилди.

Қуръони Карим оятларида ўзгаларга озор бермаслик, мўминнинг мўминга моли, обрўси, жони ҳаром қилинган бўлсада ўз мақсадлари йўлида талқин қилиб, мусулмон ўлкасида хунрезликлари амалга оширилаётганлиги ва уларнинг ушбу йўлда фойдаланаётган асосий оят ва ҳадисларнинг асосий маънолари тушунтирилди.

Суҳбат асносида ёшларимиз ҳамда уларнинг келажагини ёт ғоялардан ҳимоя қилиш бош мақсад этанлиги қайд этилди.

Тадбир сўнггида диний экстремизм ва терроризмнинг фожеали оқибатлари тасвирланган “Аёл қисмати” фильми намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok