Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Олтинкўл туманида томорқадан самарали фойдаланишда қандай тажриба бор?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари: Upay, Click, Payme, Paymo, Paynet, шунингдек банкларнинг мобил иловалари ва Мажбурий ижро бюросининг @mibuzbot телеграм-боти орқали тўловларни амалга ошириш мумкинлигини эслатиб ўтади.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари! Мамлакатимиз иқтисодий тармоқларининг узлуксиз фаолият юритишига ўз ҳиссангизни қўшинг ва электр энергиясидан қарздорлик вужудга келишига йўл қўйманг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ИИБда тузилган тезкор ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва унинг маҳаллий бошқармаларининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 2020 йил 20 апрель кунига қадар вилоят бўйича рўйхат асосида жами 8 минг 510 та хонадонларга умумий қиймати 846 млн. сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ҳусусан:
📦 Андижон шаҳар - 2228 та оилага;
📦 Хонобод шаҳар - 278 та оилага;
📦 Андижон тумани - 604 та оилага;
📦 Асака тумани - 689 та оилага;
📦 Балиқчи тумани - 831 та оилага;
📦 Булоқбоши тумани - 252 та оилага;
📦 Бўстон тумани - 258 та оилага;
📦 Жалақудуқ тумани - 462 та оилага;
📦 Избоскан тумани - 509 та оилага;
📦 Қўрғонтепа тумани - 342 та оилага;
📦 Марҳамат тумани - 242 та оилага;
📦 Олтинкўл тумани - 545 та оилага;
📦 Пахтаобод тумани - 463 та оилага;
📦 Улуғнор тумани - 304 та оилага;
📦 Хўжаобод тумани - 278 та оилага;
📦 Шаҳрихон тумани - 451 та оилага маҳсулотлар етказиб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
COVID-19: Ўзбекистон ва жаҳонда коронавирус инфекцияси тарқалиши юзасидан асосий маълумотлар (21 апрель ҳолатига кўра).
___________________________________

COVID-19: Основные данные по распространению коронавирусной инфекции в Узбекистане и мире (по состоянию на 21 апреля).

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда COVID-19 ҳақида илк фильм яратилди. Унда вируснинг хавфи, тарқалиши ва фожеавий оқибатлари бир инсон ҳаёти мисолида тасвирланади.

▫️▫️▫️▫️▫️

✔️ Бепарволик ва хавфни ҳис қилмаслик — тузатиб бўлмас хатоларни келтириб чиқариши мумкин.

🔰 Юртдош, сиз ўзингиз, ота-онангиз ва фарзандларингиз эртаси учун масъул эканингизни унутманг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ХИТОЙЛИК МУТАХАССИСЛАР АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда.
Коронавирус эпидемиясини олдини олиш ва унга қарши курашга амалий ёрдам бериш мақсадида юртимизга Хитой давлатидан бир гуруҳ тажрибали мутахассислар ташриф буюрди.
Бугун, 2020 йил 21 апрель куни Хитой давлатидан келган мутахассислар карантин даврида Андижон вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Мутахассислар вилоятда бу борада йўлга қўйилган ишларга ижобий баҳо бериш билан бир қаторда ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Хитойлик шифокорларнинг вилоятимизга ташрифи давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти тадбиркорлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иш фаолиятини олиб бормоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик марказига хизмат авто машиналари топширилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда яна 8 нафар бемор буткул соғайди

Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида Андижон шаҳридаги “Корона медлайн” хусусий шифохонасига реабилитация учун кузатилди.

Соғайганлардан 4 нафар эркак, 4 нафари аёл киши. Уларнинг 1 нафари талаба, 2 нафари нафақада, 1 нафари кичик тиббиёт ходими, 2 нафари вояга етмаган, 2 нафари турли соҳа вакилларидан иборат.
Соғайганлардан 3 нафари жалақудуқ тумани ҳамда 5 нафари Андижон шаҳрида яшовчи фуқароларни ташкил қилади.

Ушбу беморларда Коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Мазкур шифохонада шу пайтга қадар 12 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 20 нафарга етди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СЭОМ ХОДИМЛАРИГА 15 ТА ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРДИ

2020 йил 21 апрель куни вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни иш фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда вилоят ҳокими вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига 2 дона nexia 3, шунингдек, туман бўлимлари учун 12 дона damas русумли енгил автомобиллар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Фоторепортаж

Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram