Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.9K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами куни сифатида ҳар йили тантанали нишонланиб келинмоқда.

Бу ушбу соҳа вакилларининг меҳнати юртимизда юксак қадрланаётганига ёрқин мисол бўла олади.

Шу муносабат билан, Монополияга қарши курашиш бошқармаси томонидан Андижон шахридаги “4-Оилавий поликлиника”да фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларини, касб байрами муносабати билан табриклаб, эсдалик совғалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Барчамизга маълумки, ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ходимлари куни нишонланади.

Шу муносабат билан, бугун Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев бошчилигида барча сектор раҳбарлари шаҳарда тиббиёт соҳасида фаолиятини олиб бораётган меҳнат жамоаси билан учрашди.

Сектор раҳбарлари мазкур жараёнда шаҳар тиббиёт бирлашмасидаги барча бўлимларга ўзлари ташриф буюриб тиббиёт ходимлари билан учрашдилар.

Учрашув давомида сектор раҳбарлари ўз табрикларида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон тиббиёт соҳасида туб ўзгаришлар ҳақида гапириб, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ва тиббиёт ходимларга яратилиб берилаётган шароитлар ҳақида сўз юритдилар. Учрашув сўнгида сектор раҳбарлари томонидан бугунги байрам эгаларига совғалар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси, яъни 13 ноябрь-Тиббиёт ходимлари куни. Избоскан туманида ҳам мазкур турдаги қутловлар бошланди.

Избоскан туман ҳокими С.Исмоилов Республика ихтисослаштирилган Онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали бош шифокори
Ҳакимова Гулжахон Жалиловна бошчилигидаги меҳнат жамоасини самимий муборакбод этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Касбий таълимни ривожлантириш бошқармаси таъсарруфидаги барча таълим муассасалар бугун шаҳар ва туманлардаги шифохона ва поликлиника ходимларини байрам билан табриклади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ходимлари шифокорларни табрикладилар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Избоскан тумани ҳокимининг тиббиёт ходимларига табриклари давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими С.Исмоилов куни кеча бошлаган ташшабусини давом эттириб, тиббиёт соҳасида Избоскан туман Тиббиёт бирлашмаси ва тиббий бўлимларга ўз кўмакларини бериб келаётган ҳамда мунтазам ҳамкорлик нафасида турган вилоят тиббиёт марказларининг раҳбарлари ҳамда жамоадаги ходимларни "Тиббиёт ходимлари куни" билан қутлади.

Жумладан:
🔸Республика Кардиология ихтисослаштирилган маркази Андижон филиали раҳбари Абдураҳмонов Бунёдбек ва унинг жамоасини;

🔸Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали бош шифокори Ҳакимов Дилшод ва унинг жамоасини;

🔸Республика Эндокринология маркази Анджион филиали раҳбари Хотамов Зафарбек ва унинг жамоасини
йўқлаб, байрам муносабати билан ўз дил изҳорларини йўллади.

Маълумот учун мазкур тиббиёт даргоҳларида 70 фоиздан кўпроқ ҳодимлар избосканликдир.

Туман ҳокими ушбу кўрсатгич туман шифокорлари, ҳамшира-ю ходимлари ҳар ерда ўз сўзини айта олиши ҳамда мана шу жиҳат бошқа ходимларимизга фахр туйғусини солишини билдириб, уларни ҳам сана муносабати билан табриклади.

Ушбу турдаги тақдирлов ва қутловлар туманда ҳам давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok