Forwarded from Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©
Айни кунларда мамлакатимиз миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Асака туманида ҳам амалий ишларга киришилди. Жумладан, дарахт кўчатлари олиб келиб, уларни тайёрлаш ва туманимиз бўйлаб экиш ишлари бошлаб юборилди.
Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Xo‘jaobod tumani matbuot
ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА “ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК”ДОИРАСИДА 99 ГЕКТАР ЕР МАЙДОНИГА 400 МИНГ ТУП КЎЧАТ ЭКИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан олға сурилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган "Кўчат экиш долзарб 40 кунлик" акцияси бўйича вилоят ҳокими топшириғи билан Хўжаобод туманнинг ҳар бир ҳудудида сектор раҳбарларининг шахсан ўзлари кўчат экиш ишларида бевосита иштирок этмоқдалар.
Бугун туманнинг барча сектор раҳбарлари бошчилигида, туман фаоллари, ҳарбийлар, нуронийлар, ёшлари шунингдек кўнгилли аҳоли вакиллари билан биргаликда туман марказида жойлашган истироҳат боғида ташкил этилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида фаол иштирок этишди.
Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | YouTube
https://t.iss.one/xojaobodpress

Forwarded from Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
ЯШИЛ МАКОН УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА “ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда умуммиллий ҳаракатга айланган “Яшил макон” лойиҳаси бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди ва ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
Шунга асосан бугун туманимизнинг Туркистон массивида тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирокида фермер хўжаликлари далаларига тут ва павлония кўчатлари ҳамда манзарали дарахтлар экиш акцияси ўтказилди.
Семинар тарзда ўтказилган ушбу тадбирда сўз олган туманимиз ҳокими Азизбек Латифжонов фермер хўжаликлари дала четларига тут ва узум дарахтларини экиш бўйича Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш не чоғли аҳамиятга эга эканлиги хусусида тўхталди.
Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда жами 990 минг 300 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 2022 йил баҳор мавсуми давомида 540 минг 200 туп кўчат ўтқазилган эди.
Жорий йил куз мавсумида эса 450 минг 100 туп кўчат ўтқазилиши режалаштирилган бўлиб, айни дамгача 205 минг туп кўчат экилди. Бу режанинг 46 % ини ташкил этади.
Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter