Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.4K photos
4.83K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасига Куватов Журъатбек Дилшадбекович тайинланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Давлат тили ҳар бир миллатнинг бирлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга.

Она тилимиз юртимиздаги мўъжизавий булоқлардек тоза ва мусаффо, истеъмолга доим яроқли бўлиши, она тилимизнинг табиийлиги учун курашиш, оғзаки ва ёзма нутқда тил меъёрларига риоя қилиш, унинг тароватини сақлаб қолиш борасида Президент таълим муассасалари тизимидаги мактабларда алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

davletovuz телеграм канали орқали Андижон вилоятида Соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳақиқатдан ҳам, Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига тайинланган раҳбар Ж.Қувватов тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантиришда Андижонда ўрнак бўладиган ишларни амалга оширишда фаол бўлган.

Бундан ташқари, Андижонда инсулин, шприц ва бошқа турдаги дори-дармонларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ишларини амалга оширган, шунингдек, кўплаб чет эллик инвесторларни жалб этган.

Шунингдек, Андижон вилоятида намуна бўла оладиган хусусий тиббиёт муассасаларни ривожлантириш юзасидан салмоқли ишларни амалга оширган.

Батафсил

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Sardorbek (KRUPNIY KALIBR)
Andijon shahar Jaxon savdo kompleksida sodir bo‘lgan yong‘in bo‘yicha ma'lumot

2022 yil 19 oktabr kuni soat 03:46da Andijon shahar, Yorboshi MFY, Naiman ko‘chasida joylashgan “Jaxon savdo kompleksi” AJga qarashli do‘konlarda yong‘in bo‘layotganligi to‘g‘risida viloyat favqulodda vaziyatlar boshqarmasiga xabar kelib tushgan.
Voqea joyiga 10 ta yong‘in-qutqaruv ekipajlari soat 03:56da yetib borishib, yong‘in soat 04:00da to‘liq qurshab olingan, soat 04:16da yong‘in batamom o‘chirilgan.
Yong‘in oqibatida fuqarolarni tan jarohati olish va halok bo‘lish holatlari qayd etilmadi.
Айни пайтда Андижон шаҳрининг Амир Темур шохкўчасида ёғингарчилик натижасида юзага келаётган фавқулодда вазият ишчи гуруҳ томонидан тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни дамда ёғингарчилик сабаб Андижон шаҳрида вужудга келган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш юзасидан вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ва тегишли ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аввалги хабаримизда айтиб ўтганимиздек, ёғингарчилик сабаб Андижон шаҳрида вужудга келган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш юзасидан вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ва тегишли ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар асосида Университет кўчаси (кичик осма кўприк) ҳамда ушбу кўчани Навоий шохкўчаси билан кесишмасидаги фавқулодда вазият тўлиқ бартараф этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳридаги 2-кичик даҳада ёғингарчилик сабаб юзага келган фавқулодда вазият бартараф этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Alisher Sadullaev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Andijonda talabalar uchun davlat-xususiy sheriklik asosida yotoqxona qurilmoqda. Qurilish jarayonini ko‘zdan kechirib, yotoqxona ichidagi qulayliklardan xursand bo‘ldik.

Yotoqxona bitgach esa bir nafar talaba uchun ijara narxi ham unchalik qimmat bo‘lmaydi, 150 ming so‘mdan to‘g‘ri kelmoqda. Toshkent shahrida ham talabalar uchun yotoqxona quradigan tadbirkorlarimiz ko‘paysa, ko‘pchilik uchun bu foydali bo‘lardi.

Eslatib o‘taman, Hukumat qarori bilan talabalar turar joylarini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida qurish uchun davlat budjetidan subsidiya ajratilishi belgilangan.

@alisher_sadullaev
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ МАКТАБ МАЪНАВИЯТЧИЛАРИ БИЛАН СУҲБАТДА БЎЛДИ

Жорий йилнинг 19 октябр куни Халқ таълими вазири ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи аъзоси Ваҳобжон Ражапов вилоятимиздаги хизмат сафарини давом эттириб, маҳаллаларда аҳоли муаммолари билан ўрганиш чоғида таълим тизимига оид мурожаатларни ўрганмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳридаги 35-давлат ихтисослашган мактаб интернати кутубхоналарини кўздан кечириб, ўқувчи-ёшлар учун китобхонликни тарғиб этишга қаратилган туркум лойиҳаларни ташкил этишга доир кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шунингдек, вазир ўринбосари мактаб маънавиятчилари фаолиятини янада жадаллаштириш мақсадида шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 56 та умумтаълим мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари билан мулоқотда бўлиб, ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш, улар билан доимий мулоқот ўрнатиб муаммоларини аниқлаш, мактаб спорт майдонлари, фаоллар заллари ва кутубхоналарини нафақат мактаб ўқувчилари балки, маҳалла ёшлари ихтиёридаҳам бўлишлигини таъминлаш юзасидан керакли топшириқлар бериб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok