ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНАЁТГАН МАНЗИЛЛАР...
Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан мулоқот ўтказиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича кенг кўламли ишларни йўлга қўймоқда.
Айни кунларда Андижон шаҳридаги Қўшариқ маҳалласи ҳудудида ҳам ишчи гуруҳи аъзолари томонидан мавжуд 39 та кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсуми олдидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят раҳбари жараённи кўздан кечириб, мутасаддиларга тавсия ва кўрсатмалар берди.
Жараёнда сув, газ, электр таъминоти идораларининг мутахассислари йўналишлари бўйича барча муаммоларни бартараф этмоқдалар. Шунингдек, тиббиёт ходимлари кўп қаватли хонадонларда бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар. Зарурат бўлганда фуқароларга даволаниш учун тиббиёт муассасаларига йўлланма берилмоқда.
Ҳудуддаги уйларнинг атрофлари ободонлаштирилиб, кўчаларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok