Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.5K photos
4.87K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Йиғилишда турагентларга лицензия талабини бекор қилиб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.

Умуман, Туризм вазирлиги ва вилоят ҳокимлари олдига янги имкониятлардан фойдаланиб, келгуси йилда камида 7 миллион хорижий ва 12 миллион ички туристларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Келгуси йилда туризм экспортини камида 2 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Андижон вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи Давлат ва ҳудудий дастурлар ижроси ҳолатини муҳокама қилди

Жорий йилнинг март ойида Андижон вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат, 18 нафар таркибда Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи ташкил этилган эди.

19 сентябрь куни мазкур жамоатчилик гуруҳи аъзолари, фуқаролик жамияти институтлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 январдаги 60-ф сонли фармонига асосан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг
1 сентябрь ҳолатига ижроси бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.

Жамоатчилик муҳокамасида иштирокчилар ҳар бир йўналишда вазифаларнинг бажарилиши ҳолати бўйича фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, фаолиятини янада жонлантириш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

#YUMH #Andijon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
❗️Тендер ўтказишда рақобатни бузишга йўл қўйилмайди

🚫 Танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган қуйидагилар тақиқланади:

🔹савдолар ўтказиш тартибини бузиш;

🔹савдоларнинг ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари томонидан савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

🔹хўжалик юритувчи субъектлардан савдоларда қатнашиш учун ҳужжатларни қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш;

🔹савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш;

🔹савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш;

🔹лотлар таркибига савдоларнинг предметига технологик ва функционал жиҳатдан боғлиқ бўлмаган қўшимча товарларни (ишларни, хизматларни) киритиш;

🔹товарнинг аниқ ишлаб чиқарувчисини кўрсатиш.

⚠️ Мазкур талабларнинг бузилиши танлов (тендер) савдоларининг қарорларини ва шу савдолар натижалари бўйича тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
️Қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини кетма-кет жамоатчилик муҳокамасига қўйишни бошладик

Кенг жамоатчилик, давлат фуқаролик хизматчилари меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини "пишитиш"да ўз таклифларини беришса, янада мақсадли бўлади.

▪️"Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ лойиҳаси.

▪️"Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш Услубиятини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ лойиҳаси.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего увеличения потенциала внутреннего и въездного туризма в стране.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим тизимида рақамлаштириш самаралари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар турар жойи тадбиркорлар иштирокида қурилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БЎСТОН ТУМАНИДА ЕТИШТИРИЛГАН ПАХТА ҲОСИЛИНИ ТEРИШ ИШЛАРИ АВЖИДА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram