Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.5K photos
4.88K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ...

Ҳар томонлама ҳисоб-китобга асосланган бизнес режа тадбиркорга ҳам халққа ҳам фойдали бўлиши шубҳасиз. Шундай экан, асосли лойиҳаларни амалга ошириш аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг тадбиркорлар ва маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ҳамда соҳага алоқадор ташкилотларнинг масъуллари билан учрашувида юқоридаги фикрлар билдирилди. Сўнги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишбилармонлар учун яратиб берилаётган имкониятлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари ҳудуддаги 888 та маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчилари фаолиятидан ҳам асосий мақсад катта ва кичик тадбиркорликларни қўллаб қувватлаш, ишсизлар сонини қисқартириш ва камбағалликни бартараф этиш эканлигини таъкидлади. Бу жараёнда ҳоким ёрдамчиларининг ўзлари фаолият олиб бораётган маҳаллаларда халқнинг ичига кириб бориши, муаммоларни аниқлаб, олиб чиқиши муҳим жиҳатлардан эканлиги қайд этилди. Шунга кўра вилоятдаги 888 та ҳоким ёрдамчисидан 222 та 261 миллиард сўмлик йирик лойиҳалар келиб тушганлиги таъкидланди.

Учрашувда давомида лойиҳаларнинг тақдимоти ҳам ўтказилди. Ўз навбатида вазифасига масъулият билан ёндашиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда маҳаллабай ишлаш тизимида самарали фаолият кўрсатганлиги учун Андижон шаҳрининг Гумбаз маҳалласи ҳамда Олтинкўл туманининг Ўрта маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва совғалари топширилди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларига кўмаклашиш мақсадида вилоят ташкилотларидан ҳам ишчи гуруҳлар шакллантирилиб ҳар бир туманга масъул шахслар бириктирилди. Учрашув давомида тадбиркорларнинг барча таклифлари инобатга олиниб, истиқболли лойиҳалар сараланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги» доирасида «Хусусийлаштириш, бино ажратиш, хусусий мулкни дахлсизлигини ҳимоя қилиш» мавзусида панель мунозараси бўлиб ўтди.

Андижон вилояти Савдо-саноат палатаси биносида худудий студиялардан вилоят тадбиркорлари ҳам иштирок этишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизматчисининг ижтимоий ҳимояси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram