Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.7K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
“Хабарингиз бор, ўтган икки ҳафта давомида республиканинг барча маҳаллаларида сайлов ўтказилиб, 9 минг 349 нафар маҳалла раислари сайланди.

Ушбу оқсоқолларни халқимиз, биринчи галда, маҳалла аҳолиси ўзига муносиб кўриб, ишонч билдиргани билан табриклайман.

Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Маҳалла раиси бўлиш бу – жуда катта масъулият.

Маҳалла раислари халқимизни рози қилишда, ислоҳотларни ҳар бир хонадонга кириб боришида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари бошини қовуштириб, хонадонбай муаммоларни ўрганиб, ҳокимлар олдига аниқ масалалар қўйиб, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул ва жавобгар бўлади”, деди давлатимиз раҳбари.

Бугун хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича қўйилган аниқ масалалар ҳам энг аввало маҳалладан бошланиши, бир сўз билан айтганда, маҳалла хизматлар ва сервис марказига айланиши шартлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар раҳбарлари ва мутасаддилар ахборот берди.
ХЎЖАOБОДДА ЙЎЛЛАР ТEКИС ВА РАВОН БЎЛМОҚДА...

Вилоятимизда сўнгги йилларда йўлсозлик соҳасини ривожлантириш, йўлларни халқаро талаблар даражасига келтиришга алоҳида аҳамият қаратилиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Хўжаобод туманидан ўтувчи А 373 «М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали -Ўш» автомобиль йўлининг 467 км қисмида автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, айни кунларда ишлар кўлами жуда кенг. Йўлларни асфальтлашда моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, уни энг замонавий йўлсозлик техника — транспорт воситалари билан бойитилишга етарли эътибор қаратилаётганлиги эса муваффақиятларнинг асосий омилларидан биридир.

Бугун Хўжаободда йўлсозларнинг машаққатли меҳнати ва соҳага қаратаётган катта эътибори самарасини мана шундай қишлоқларда равон йўлларда кўришимиз мумкин. Энг муҳими, бу обод манзиллар халқимиз турмуш фаровонлигининг янада юксалишига хизмат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОННИНГ КЕГЕЙЛИ ТУМАНИДА БЎЛИБ, АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ФАОЛЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУДУДДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИЛАР.

1-лавҳа

#сафар #Қорақалпоғистон #Кегейли #делегация

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннингмуҳим хабарлари

🔹Огоҳ бўлинг! Пластик рақамларингизни ва СМСдан келган кодларни ҳеч кимга берманг!

🔹Қўрғонтепа туманининг 2-сектор ҳудуди ҳисобланган Қорасув шаҳрида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

🔹Пахтаободдаги Ёшлар саноат зонасида тадбиркорлар учун қулайликлар яратилмоқда

🔹Андижон тумани ёшлари ғолибликни қўлга киритдилар

🔹Асака туман тиббиёт бирлашмасида аҳолига қулайлик яратиш шунингдек, сифатли ва кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

🔹Фуқаролар томонидан калтаклангани айтилган Сувтаъминоти идораси ходими ва фуқар ўзаро муросага келтирилди

🔹Хўжаобод туман ҳокими Ўткирбек Шукуров ҳамда туман прокурори Баҳодиржон Мўйдинов туманда фаолият олиб бораётган "Тўраобод" ҳамда "Голден Бирд" фермер хўжалигида бўлди.

🔹Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган "6 Июнъ – Халқаро рус тили куни" муносабати билан вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўтказилган вилоят семинари...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 8 июнь кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво очиқ бўлади.

Ҳарорат:

🌑 +20...+25... даража илиқ;

🌕 +36...+38… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ММА бўйича Ўзбекистон чемпионатида андижонлик ёшлар тенгсиз бўлишди!

Батафсил: https://sports.uz/167687

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Айни дамда Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган «25-Евросиё иқтисодий саммити» да иштирок этмоқда.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Вилоят ҳокими Истанбулда бўлиб, “25-Евросиё иқтисодий саммити" да иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда вилоят ҳокими Истанбул тижорат ва саноат биржасида бўлиб турибди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Айни дамда Шуҳратбек Абдураҳмонов Туркиянинг «Ишик Пейзаж» корхонасининг гул етиштириш плантациясида

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok