Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.3K photos
4.81K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродова ҳақидаги ушбу лавҳа ўтган йили Президент матбуот хизматининг ижодий гуруҳи томонидан тайёрланган эди.

Бугун атоқли фермер ва жамоат арбоби оламдан ўтди. Унинг вафоти муносабати билан давлатимиз раҳбари ҳамдардлик билдирди.

Шу боис, меҳнаткаш ўзбек аёлининг чинакам намунасига айланган қаҳрамонимиз ҳаётини яна бир бор эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдим.

Facebook|Instagram|Twitter
МEҲР ҚЎЛЛАРИНИ УЗАТАЙЛИК...

Бола кулса дунё кулади. Унинг маҳзун чеҳрасидаги табассум, беғубор кулгусида ҳох соғлом ҳох имконияти чекланган бўлсин ҳаётимиз умримизнинг маъноси яширин.

Уларга қаратилаётган меҳр, эътибор, саховат ва мурувват тушунчалари эса бағрикенг халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган энг олийжаноб сифатлардан биридир.

Республикамизнинг барча жабҳаларида 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан «Меҳр қўлларини узатайлик» шиори остида хайрия тадбирлар ўтказилиши анъанага айланди.

Шу муносабат билан Андижон вилояти тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан шаҳар ва туманларда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, ногирон фарзандлари бор оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги хайрия тадбири ташкил этилиб, имконияти чекланган оила фарзандлари учун ногиронлик аравачалари ва совғалар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бутловчи буюмларнинг янги турлари ўзлаштирилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннингмуҳим хабарлари

🔹Андижоннома газетаси 101 ёшда

🔹Спортчилар муносиб тақдирланди

🔹«Ўзбекистон-Қирғизистон ёшлар форуми»

🔹Хўжаободда завонавий тез-тиббий ёрдам маркази фаолият бошлади

🔹Олтинкўлда ёшлар мурожаатига ечим топилди

🔹Тошкент майдонларида “Савой Қўрғонтепа” жамоаси

🔹Андижон туманида хотин-қизларга тикувчилик сирлари ўргатилмоқда

🔹"Тўрачеки" маҳалласида ажрим ёқасига келиб қолган оила билан маҳалла фаоллари биргаликда яраштириш чоралари кўрилди

🔹Андижонда киберхавфсизлик масалалари ва «Кибер ёрдамчи» платформаси тўғрисида учрашувлар бўлиб ўтди

🔹«Марҳамат тумани ҳокими кубоги» учун спортнинг СТОЛ ТEННИС тури бўйича МУСОБАҚАнинг қизлар ўртасидаги босқичга старт берилди.

🔹Андижон шаҳридаги Янги бозор савдо комплексида нарх-наволар ўрганилди

🔹Пахтаобод туманида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 31 май кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво очиқ бўлади.

Ҳарорат:

🌑 +15...+20... даража илиқ;

🌕 +30...+32… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, жумладан кам таъминланган болали оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, кекса авлод вакиллари манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат тадбирларини изчил давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-258-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига ва қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНЛИКЛАР 9 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН БИРИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИЛАР

🏆Бухоро вилоятида 19-22 май кунлари қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

🥇Иброҳимжонов Шерзодбек - 52 кг, Набиев Паҳлавон - 44 кг

🥈Исмоилов Муҳаммадали - 67 кг, Обиджонова Хонзода-48 кг

🥉Абдурасулов Абдуҳолик - 48 кг,
Тўхтасинов Фарруҳ - 62 кг,
Турсунов Абдураҳмон - 80 кг,
Жололдинова Суғдиёна - 67кг, Раҳмонов Муҳамадали - 62 кг

Вилоятимиз вакиллари жами 9 та медални кўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1 ўринни эгаллади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам бесперебойного обеспечения населения продовольственной, в том числе животноводческой и птицеводческой продукцией.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродовани хотирлади:

“Мен Лолахон опани кўп йиллардан буён жуда яхши билар эдим. Охирги пайтларда бетоб бўлиб, даволанаётган эдилар. Биз у киши билан доимо гаплашиб, самимий мулоқот қилар эдик. Хасталикларига қарамасдан, ҳар доим кўтаринки кайфиятда бўлиб, эл-юрт ташвиши, ўз касбига садоқат билан яшадилар. Ҳалол ва фидокорона меҳнатдан бир дақиқа ҳам тўхтамадилар.

Лолахон опа ҳаёти давомида жуда кўп қийинчилик ва синовларни бошидан ўтказдилар. Мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этиб, фақат олдинга интилиб яшадилар. Опанинг улкан ғайрат ва шижоатига қойил қолардим.

Ҳақиқий ўзбек деҳқон аёли тимсолига айланиб, давримизнинг чинакам қаҳрамони сифатида яшадилар.

Ишончим комил, Лолахон опа яратган катта мактабни у кишининг шогирдлари, ўниб-ўсиб келаётган ёшларимиз албатта муносиб давом эттиради. Бу фидойи ва ватанпарвар юртдошимизнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”.
“Дунёда кун сайин озиқ-овқат билан боғлиқ чекловлар ва нархларнинг ўсиши кучаймоқда. Албатта, бу бизга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Лекин, ҳамма вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам дунёда бўлаётган вазиятни баҳолаб, ишини тўғри ташкил қилаётгани йўқ. Буни бозорларимиздаги нарх-наво кўрсатиб турибди.

Жумладан, май ойида инфляция даражаси 1 фоизга ошиб, бу ўтган йилга нисбатан юқори бўлди.

Албатта, нарх-навонинг ўсишига жаҳон бозорларида буғдой нархи 50 фоизга, ўсимлик ёғи – 33 фоизга, шакар – 14 фоизга, нефть – 47 фоизга ошгани бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Бундай шароитда ҳокимлар барча ички имкониятларни сафарбар этиб, бозорларни маҳсулотлар, энг муҳими – озиқ-овқат билан тўлдириш учун икки карра кўпроқ ишлашлари шарт.

Лекин, кўп ҳокимлар нарх-навога эътибор қилмасдан, жиловни қўлидан чиқариб юборган”, деди Президент йиғилишда.

Уч кун муддатда барча маҳалла ва қишлоқларда асосий маҳсулотлар билан таъминлаш даражасини ўрганиб, керак бўлса, бошқа ҳудудлардан тезкорлик билан етказиб бериш вазифаси қўйилди.
“Асосий мақсадимиз – аҳолини рози қилиш эканини бир зум ҳам унутмаслик лозим. Нархларни сунъий ушлаб туриб, бу масалада кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмайди”, деди Президент.

Барча шароитлар яратиб берилганига қарамай, 8 та вилоятда парранда гўштини етиштириш аҳоли талабининг 70 фоизини ҳам таъминламаётгани танқид қилинди.

Паррандачилик хўжаликлари билан учрашувларда 20 дан ортиқ муаммо ва таклифларни кўтарилган. Жумладан, паррандачилик йўналишидаги 50 дан зиёд йирик корхона 50 фоиз қувватда ишламоқда. Сабаби - ҳудудларда лойиҳаларни танлаш ва жойлаштириш ишлари тўғри йўлга қўйилмаган.

Бугунги кунда бир дона тухумнинг ўртача таннархи 1 минг сўм бўлса, унинг улгуржи нархи 900 сўмдан ошмаяпти.

“Паррандачилик корхоналари раҳбарлари вазиятни тушуниб, тухум нархини оширмаяпти, бунинг учун уларга раҳмат.

Лекин, қайси вилоят, туман ва шаҳар ҳокими улар билан учрашиб, озуқа ем, транспорт, айланма маблағ масалаларида ёрдам бераяпти, деган саволга, афсуски, ижобий жавоб йўқ”, деди Президент.
Президент паррандачилик хўжаликларини ем билан таъминлаш масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифасини қўйди.

Бунинг учун:

- паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 миллиард сўм револьвер кредит ажратилади;

- паррандачилик корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун олинадиган тижорат кредитларга Тадбиркорлик жамғармасидан гаров таъминотининг 50 фоизига кафиллик бериш ва 17 фоиздан ошган қисмини компенсация қилиш тизими жорий қилинади;

- пандемия даврида паррандачилик корхоналарининг жами 834 миллиард сўм, шундан 2022 йилда 400 миллиард сўм олган кредитлари муддати узайтирилади.

Бу шароитлардан фойдаланиб, мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга, парранда гўшти ишлаб чиқаришни йил якунига қадар камида 35 фоизга ошириб, 600 минг тоннага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Парранда маҳсулотлари бозорини таҳлил қилиш ва лойиҳаларни тўғри жойлаштириш мақсадида маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш топширилди.
Йиғилишда хонаки товуқларни кооперация асосида боқишни кенгайтириш вазифаси қўйилди. Давлатимиз раҳбари Нуробод тумани тажрибасини мисол қилиб келтирди.

Бир йил олдин ушбу туман ўзини тухум билан 50 фоизга, парранда гўшти билан 40 фоизга таъминлар эди.

Жорий йилда туманнинг барча маҳалласига лидер тадбиркорлар инкубатор тарқатиб, аҳоли билан бирга парранда гўшти ва тухум етиштиришни йўлга қўйдилар.

Натижада, бугунги кунда ушбу туман ўзини тухум ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш билан бирга, Самарқанд шаҳри, Пастдарғом ва Каттақўрғон туманларига ойига 140 мингта тухум етказиб бермоқда.

Мазкур тажрибани ўзининг тухум ва парранда гўштига эҳтиёжини қопламайдиган 50 та туманнинг 200 та маҳалласида йўлга қўйишга топшириқ берилди. “Ушбу туман ҳокимлари йил якунигача ўзгариш қилмаса, хулоса жиддий бўлади”, деди Президент.

Ушбу маҳаллалар учун оилавий тадбиркорлик дастурлари асосида 200 миллион сўмдан имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳоли жўжалар ва озуқа билан таъминланиши белгиланди.
Жорий йилда 170 та йирик чорвачилик лойиҳалари ва хонадонларда кооперация орқали 249 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Бунинг учун, февраль ойида қабул қилинган қарор билан чорвачилик хўжаликларига:

- гўштнинг ҳар бир килограмми учун тўланадиган субсидия 2 минг сўмдан 4 минг сўмга, сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилди;

- олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси барча тўловлардан озод этилди;

- соҳага 170 миллион доллар имтиёзли кредит линиялари очилди;

- 200 минг гектардан зиёд пахта ва ғалла майдонларига озуқабоп экинларни алмашлаб экиш белгилаб олинди.

Андижон, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида пахтачилик-тўқимачилик кластерлари томонидан амалий ишлар бошланиб, 18 минг бошли 35 та чорвачилик хўжаликлари ишга туширилди.

Лекин, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 35 минг бошли 70 та лойиҳа бўйича чорва комплексларини ишга тушириш кечикмоқда.

Президент ушбу вилоятлар ҳокимларини қатъий огоҳлантирди.