Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.8K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган 9207-сонли чегара қўшинлари ҳарбий қисмининг дала ўқув майдонида ўтказилган "Ёш чегарачилар" мусобақасининг Республика биринчилигида Пахтаобод туман 21-ДИМИ 10-11-синф ўқувчилари фаҳрли 2-ўринни эгалладилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Республика кўрик-танловида вилоят номини муносиб ҳимоя этган мазкур жамоа аъзолари ва устозларига чуқур миннатдорчилик билдириб қолади.
Қирғизистонлик ёшлар Андижонда жам бўлди

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Yangi Andijon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Андижон янги мақсадлар сари!

Ушбу видеолавҳа орқали Андижон вилоятида бунёд этилаётган Янги Андижон шаҳри тўғрисидаги барча маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлардаги барча расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг ва бизни кузатишда давом этинг!

|Web-site|Facebook|Instagram|Telegram|YouTube|
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Обидов Махамадмусо Орипжонович тайинланди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам улучшения спортивного образования, отбора одаренных спортсменов и создания их резерва, а также подготовки тренеров.

Facebook|Instagram|Twitter
“Zamin” фондининг Андижон вилоятида амалга оширган ишлари таҳлил қилинди

Батафсил
: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бошланди.

Сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли.

Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди.

Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилди.

Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - деди давлат раҳбари.
Спорт мактаблари билан олимпия захиралари коллежлари ва олий спорт маҳорати мактаблари ўртасида селекция борасида узвий “занжир” йўлга қўйилмагани қайд этилди.

Мисол учун, республикадаги 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 190 тасида 36 та олимпия спорт туридан бор-йўғи 10 таси ўргатилади.

Оқибатда, халқаро мусобақаларда қатнашиш учун давлат барча ташкилий ва молиявий шароитларни яратиб бераётганига қарамасдан, Осиё ва жаҳон олимпия спорти бўйича чемпионатларида 5-6 нафардан совриндор чиқмоқда, холос.

6 та олий спорт маҳорати мактаби, 32 та олимпия спорт федерацияси олимпия захиралари коллежлари билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Коллежлардаги 9 мингга яқин спортчиларнинг 21 фоизи миллий терма жамоага кира олган, холос.

“Ваҳоланки, миллий терма жамоа таркибини айнан шу коллежлардан чиққан спортчилар ташкил этиши керак эмасми? Бу масала қайси вилоят ҳокимини қийнаяпти?

Бирорта вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими спортнинг барча турлари бўйича тизимли ишлашни йўлга қўя олгани йўқ”, деди Президент.
Сидней ва Рио Олимпиадаларида шуҳрат қозонган Андижон, Бухоро ва Фарғона бокс мактаблари бугунги кунга келиб натижа кўрсатмай қўйгани таъкидланди.

Ўтган йили 352 та республика мусобақаси ўтказилган бўлса-да, бирорта ҳудудда туман босқичи, 158 тасида эса вилоят босқичи ташкил этилмаган.

“Спорт вазирлигини янгидан ташкил этиб, вазир ва ўринбосарларига аниқ вазифаларни қўйганман.

Энди спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади", деди Президент.

Энг аввало, ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилади.