КЕКСАЛАРНИНГ ДУОСИ БИЛАН МАҲАЛЛАДА БУНЁДКОРЛИК БОШЛАНДИ…
Аввал ҳабар берганимиздек, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”нинг дастлабки кунларидан Андижон вилоятидаги 887 та маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, муҳими аҳолининг даромадини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Избоскан туманидаги Дарё бўйи маҳалласи ҳам ана шу маҳаллалардан бири. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу 658 та хонадондан иборат маҳаллада бўлиб, аҳоли билан мулоқот ўтказди. Жараёнда мутасаддилар иштирокида фуқароларнинг мурожаатларига ечим топилиб, ҳудуд инфратузилмасини янгилаш, бунёд этиш юзасидан режа тасдиқланди. Анъанага мувофиқ, кексаларнинг дуоси билан маҳаллани ободонлаштириш, яъни ички йўлларга бетон қопламаси ётқизиш, ёғоч таянчлар бетонлисига алмаштириш ҳамда тоза ичимлик сув тармоғи тортиш ишларига киришилди.
- Маҳаллага 15 кун давомида электр устунлари ўрнатилади;
- Махалладаги 558 та хонадон суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланади;
- Маҳаллада ҳозирги кунда 7,8 км тоза ичимлик суви тармоғи мапвжуд. Қолган 0,8 кмга 15 кун муддат ичида сув тармоғи тортиллади.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

АНДИЖОН ТИББИЁТ СОҲАСИДА ҲАМ НАМУНАВИЙ ҲУДУД БЎЛАДИ...
Энг чекка қишлоқларда яшовчи одамлар ҳам сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиниши шарт!
Мамлакатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизими олдига қўяётган талаби шундай! Бунинг учун эса соҳада ҳали кўп ислоҳотларга эҳтиёж бор.
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Бекзод Мусаев иштирокида соҳа ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш механизмларини такомиллаштириш, иш ўринлари, меҳнат шароити, кадрлар малакаси, тиббий ускуна ва жиҳозлар таъминоти, тиббий кўрикларни ташкил этиш каби масалалар юзасидан мурожаатларни тезкор ҳал этиш юзасидан тизим мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Жараёнда бирламчи тиббиёт бўғинини такомиллаштириш, жойларда янги оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш, мавжуд тиббиёт муассасаларини тўлиқ таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Қатор туманларда перинатал ҳамда ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиши мақсад қилинган.
Шунингдек, вилоятда аҳолига юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш кўламини кескин кенгайтириш, хусусий тиббиёт муассасалари сонини кўпайтириш режалаштирилган.